Аллоҳ таолони зикр қилаётганда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолони зикр қилаётганда ўша зикр маъносига мувофиқ бўлган қалб амали ҳам ҳамроҳ бўлиши мақсадга мувофиқдир. Масалан, "субҳоналлоҳ" дер экансиз Аллоҳ таолонинг ҳар қандай айбу нуқсонлардан пок зот экани ҳақида тафаккур қиласиз. "Алҳамдулиллаҳ" дер экансиз Аллоҳ таоло Сизга инъом қилган сон-саноқсиз неъматлари ҳақида фикр юритасиз. Ҳар бир таҳмид ила қалбингизни шукр ҳисси чулғаб боради. "Аллоҳу акбар" дея тилингиз пичирлар экан, Аллоҳ таолонинг улуғлиги, қодирлиги, азамати ва буюклиги ҳақида тадаббур қиласиз. Бу сизга хотиржамлик бахш этади, зеро мутлақ буюклик, мутлақ қодирлик Раббингиз Аллоҳга оидддир. У сизнинг улкан мусибатларингиздан, буюк муаммоларингиздан буюкроқ ва улуғроқдир. Шундай экан, зикрлар сўнгида унга дуо қилинг, ёлборинг, енгиллик, нажот ва офият сўранг. Умидсизланманг, мўмин экансиз, ютқазмайсиз, хусронга юз тутмайсиз. Иймон билан бу дунёдан ўтишингизнинг ўзи барча зарарларингизни фойдага айлантириб қўяди. Армонларингизни кетказиб, абадий саодатга қовуштиради.


Алишер Султонхўжаев

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
 Москвада бўлиб ўтган «Муслиманинг жамиятдаги ижтимоий ўрни» мавзусига бағишланган муслима аёллар давоми...

16:53 / 28.07.2018 4235
Ҳаж маросимини ташкил қилиш ишлари бўйича вазир Бандар ибн Муҳаммад Ҳажар маълум қилишича, умра зиёрати давоми...

19:03 / 21.12.2016 4237
Британия тахти вориси шаҳзода Чарлз ярим йилдан бери араб тилини ўрганмоқда, деб хабар беради Телеграф давоми...

19:12 / 21.12.2016 3708
Давоми... Иккала шеригим уйларидан чиқмай ўтирар эдилар. Мен уларнинг ичида кучли ва қувватлироғи эдим. давоми...

11:40 / 01.12.2016 5704