Аллоҳнинг марҳамати чексиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг марҳамати чексиз

Рус тилидан Гўзал Дадамуҳамедова таржимаси

Болалигимда бир ёмон туш доим мени қийнарди. Унда аланга ичидаги оқ соқолли озғин бир чол олдида ўтирардим. Ундан ким эканини бетўхтов сўрардим, у эса бир жавобни қайтараверарди: «Мен – сенинг амалларингман. Бажармаган амалларинг мени шундай оздириб, қаритиб қўйди».

Шундан сўнг бақириб, қора терга ботган ҳолда уйғониб кетар ва анча пайтгача йиғлаб ётардим... Етти яшар болакайман, ибодатларни мунтазам эмас, онда-сонда бажарардим. Ҳаётимда ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмас қандайдир бўшлиқ борлигини ич-ичимдан ҳис қилардим. Улғаяр эканман руҳий изланишлар олиб борар, салбий кечинма ва ўйлардан халос бўлиш ҳаракатида юрардим. На диний илмим, на ибодатларим бўлмаганлиги сабабли онгимга тез-тез атеизм (худосизлик) фикрлари оралай бошлади: “Нима учун Аллоҳ эътиқодли кишиларни чорасизликка дучор қиларкин?” Шундай бўлса-да, қалбимнинг туб-тубида қандайдир бир овоз тўхтовсиз: «Қалбинг синиқ бўлса-да, Аллоҳга юзлан!» дея таъкидларди. Бир куни қатъий қарор қилган ҳолда қўлимда жойнамоз билан масжид томон йўл олдим. Ахир ҳеч нарса йўқотмайман-ку! Ибодатни якунлаш учун ўқиладиган дуонинг сўзларини эслай олмаслигимдан ташқари, минг бир хижолатда уялиб, масжидга кирдим. Жойнамозни солар эканман киприкларим орасидан икки томчи ёш оқиб тушганини сездим. Шу онда бор вужудим билан Аллоҳга дуоларим ила юзланиб, кечиришини ҳамда мағфиратини илтижо қилдим. Намоздан сўнг ўз ҳиссиётларимни кимгадир сўзлаб бергим ёхуд мен каби руҳан азобланаётган кишига ёрдам бергим келди. Намоз ўқиётганимда қўлларим-у баданим кучга тўлаётганини ҳис қиларкан, мени бахт тўлқинлари тилдан қолдирганди. Ўша намоздан сўнг ўзим учун аниқ-тиниқ тушуниб етдим: ҳаётимда ҳали қийинчиликлар бўлиши мумкин. Аммо Аллоҳ доим бандасига яқин, уларни кўриб туради, эшитади, кечиради ҳамда марҳаматини дариғ тутмайди. Аллоҳга илтижо қилиб, Ундан ёрдам сўраш ҳеч қачон кеч бўлмайди. Қуръони Каримда: «Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи менга дуо қилганда, ижобат қилурман. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар», дейилган (Бақара сураси 186-оят). Азиз опа-сингиллар, ака-укалар ҳар қачон ва ҳар қандай шароитда марҳамати чексиз бўлган Аллоҳга юзланинг!

Мавзуга оид мақолалар
Олий ҳулқ эгаси Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ва албатта, сен улкан хулқдасан Қалам сураси, 4оят. Азиз давоми...

15:37 / 11.12.2017 3383
«Дунёда энг гўзал ким», деган саволга адиблар ва рассомлар «Бола кўтарган аёл», деб бир хилда жавоб берган ва давоми...

16:16 / 24.01.2017 6488
Хорлик шохлари фақатгина тамагирлик уруғидан гуркираб ўсар Бу ҳикмат «Мусулмонлар нeга бунчалик хор давоми...

14:00 / 13.02.2019 4128
Бу икки ракъатли намозни «таҳийяти масжид» «масжид саломи» намози дейилади. Ҳанафий мазҳабида имом хутба давоми...

11:38 / 24.05.2017 4506