Фарзандингизни ғам-ташвишларидан қандай қилиб фориғ қиласиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Учинчи ҳикоя)


Учинчи она ҳикояси:

“Мен фарзандимга бошига бирор ташвиш тушса, ёки у қандайдир синовга йўлиқса, Аллоҳ таолога муножот қилишни, ундан кўмак сўрашни ўргатганман. Яъқуб алайҳиссалом ҳам фарзандлари билан синалганларида шундай қилганларини уларга айтиб бераман. Яъқуб алайҳиссалом суюкли ўғиллари Юсуф алайҳиссаломдан ажралганларида: “Мен дарду ҳасратимни фақат Аллоҳнинг Ўзигагина шикоят қиламан”, деган эдилар.

Инсоннинг ҳаётида рўй берадиган ҳар қандай маҳзунлик пайтида энг биринчи бўлиб топинадигани Аллоҳ таолонинг Ўзи бўлиши керак. Мана шу тушунчани доим болаларимга сингдиришга уринаман. Болаларимни ғамгин ҳолатда кўрганим заҳоти, ундан нима бўлганини сўрайман. Унга дарров янги таҳорат олиб, икки ракъат намоз ўқишни, намоздан сўнг дуо қилиб, Аллоҳ таолодан муаммоларига ечим сўрашини, ғамларини кетказишини сўраб муножот қилишини айтаман.  Аллоҳ таоло билан дардлашишга ўргатаман. Албатта бу ишда болаларимга энг биринчи ўзим ўрнак бўлишга ҳаракат қиламан”.


Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
 Ҳар тонг уйғонганингда сенга 86400 доллар берилади. Аммо бир шарт билан кун давомида пулнинг ҳаммасини давоми...

20:37 / 28.02.2017 6695
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим  1.Ниятнинг бузуқлиги ва шуҳратпарастлик Киши бир ишга киришишидан аввал ўша давоми...

12:22 / 31.01.2017 7325
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Қачон Шаъбон ойининг ярмидаги кечаси бўлса, унинг кечасини бедор давоми...

11:32 / 11.05.2017 5121
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Бинту Содиқ канали рабиъул аввал ойи муносабати билан ҳар йилги анъанага давоми...

12:28 / 27.10.2019 3271