Умматим, деб йиғлаган Расули акрам
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умматим, деб йиғлаган Расули акрам

Аллоҳнинг инсонга неъмати кўпдир, Бироқ санай десак, саноғи йўқдир. Лек шундай неъмат бор, эй азиз диндош, «Аллоҳдан қўрқиб, кўзлар тўкса ёш...» Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган инсон, Жаҳаннам ўтида куймагай ҳеч ҳам. Сизу биз-чун қайғуриб кўзларида нам, Умматим, деб йиғлаган Расули акрам. Бир куни Жаброил тушди қошига, Саҳобалар ўлтирар Расул ёнида. Бир саҳобий оҳ-ла йиғларди бунда: «Аллоҳим азобингдан омон қилгин-да!..» Шунда Жаброил билдирди шуни: «Фаришталар ўлчар бутун амални. Лек Аллоҳдан қўрқиб йиғласа банда, Ул кўзёшни ўлчаш бундан мустасно. Жаҳаннам олови тоғдек бир оташ, Ул оловни ўчирар бир томчи кўз ёш». Жаҳаннамдан қўрқиб йиғлайлик биз ҳам, Умматим, деб йиғлаган Расули акрам. Расулуллоҳ бир кун ўқиркан Қуръон, Қўлларин кўтардилар дуога нолон: «Аллоҳим, Умматим! Умматим!» дерди, Аллоҳ Жаброилга бир амр қилди: «Эй Жаброил! Муҳаммад ёнига боргин, Биламан, лек нечун йиғлашин сўргил». Расулуллоҳ ҳузурига келиб Жаброил, Сўради: «Не учун йиғладинг Расул?» Расулуллоҳ сабабин айтдилар унга: «Умматим ҳоли не бўлар у Кунда?..» Ҳар нарсани яхши билувчи Аллоҳ, Жаброилга амр қилдилар ногоҳ: Эй Муҳаммад! Билки, яқин фурсатда, Дуоинг ижобат қилгум, албатта! «Умматим! Умматим!» дер Расулуллоҳ, Кўзёшдан соқоллари ҳўл Расулуллоҳ... Бир дуоси бор ҳар Пайғамбарнинг, Шаксиз қабул эрур дуоси анинг. Барча Пайғамбарлар ишлатган уни, Расулуллоҳ ишлатар Қиёмат куни. Не мусибатлар кўрса ҳам боши, Тўкиб муборак қон, синса ҳам тиши. Ул дуони бизга асраган Расул, Биз умматлар учун йиғлаган Расул. Иброҳим эди Расул фарзанди, Ул эди Расулнинг ёлғиз дилбанди. Олтмиш учда эди ул Расулуллоҳ, Фарзанди билан синади Аллоҳ. Танламоқ турарди Расул олдида: «Ё уммат», «Ё фарзанд» Расул қалбида. Бу қандай мусибат, йиғлар Жаброил, Иброҳим ёнида турар Азроил. Жаброил айтар:«Эй Расулуллоҳ! Дуо қилинг, қабул қилади Аллоҳ. Иброҳим жонини олмасдан турсин, Сиз ўтиб кетгунча дунёда юрсин». Шунда Расулуллоҳ бердилар жавоб: «Бунинг-чун Пайғамбар қилмади, Аллоҳ». Умматин танлади ул Расулуллоҳ, Кўздан ёшлар тўкди ул Ҳабибуллоҳ. Динни комил қилиб етказди Расул, Умматга ҳақ йўлни кўрсатди Расул. Ҳар ишда намуна бўлиб умматга, Ул Зот етди «сакаротул мавт»га. Ўз нафсин демади шунда ҳам Расул: «Умматим! Умматим!» деб йиғлади ул. Уммат бўлсак агар Расулуллоҳга, Саломлар йўллайлик, Набиюллоҳга. Дуруду салавот айтмасак магар, Қандай уммат бўлдик, Ҳабибуллоҳга? Кўзларда ёш билан айтинг салавот – Муҳаббатли бўлгай ҳақиқий уммат. Салавотлар айтинг такрор ва такрор. Ҳеч бўлмаса айтинг бир марта, бир бор. Ул Зот муҳтож эмас салавотларга, Бизга шафоат бор салавотларда. Мен ҳам Хуршидий – бир ожиз банда, Салавотлар йўллай юракдан анга. Риёдан асрагин, кўзёш бер, Аллоҳ, Шафоатга олсин, ул Расулуллоҳ...  

(Соллаллоҳу алайҳи васаллам!)

   

Хуршид ЭРКАБОЕВ,

Хўжайли тумани

Мавзуга оид мақолалар
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳикматида келтирилган маъно барча халқларда ўзига хос сўз давоми...

01:09 / 24.10.2023 1664
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бизни Рамазонга соғсаломат етказган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз давоми...

08:07 / 26.12.2016 3521
Намознинг фарз, вожиб ва суннатлари борлиги маълум. Шунингдек, намознинг руҳи ҳам бўлиб, у ният, ихлос, хушуъ давоми...

07:41 / 13.11.2016 4791