Ибодатнинг мияга таъсири
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   Ибодат мия фаоллигига қай даражада таъсир кўрсатади? «Myrna Brind Center» даги интегратив медицина тадқиқотлари раҳбари, медицина фанлари доктори Эндрю Ньюберг медицина коллежи ва Томас Джефферсон Университети шифохоналарида ўнлаб йиллар давомида диний ва руҳий тажрибаларни инсон асаб тизимига таъсири жараёнини ўрганиб чиқди. Доктор Ньюберг ибодат ва медитациянинг инсон миясига таъсирини ўрганиш учун, киши ибодат қилаётган пайтда, инсон организмига хавфсиз радиофаол бўёқни киргизади. Бўёқ қон таркибига аралашиб, миянинг энг фаол қисмига йўналади, чунки кучли қон оқимини миянинг энг фаол бўлган қисмида кузатиш мумкин. Бўёқ катта тезликда ибодат қилаётган кишининг пешона қисмига ва миянинг нутқ учун масъул бўлган қисмида йиғила бошлайди. Доктор Ньюберг Аллоҳга ибодат қилаётган кишини мияси, инсонларни ўзаро муомала қилаётган пайтидаги миянинг ҳолати билан бир-бирига ўхшаш эканлигини таъкидлайди. «Биз медитация(инсонни тасаввури ҳолати)ни ўрганганимизда мияни ўзгаришини ва бунда мияни кўриш учун масъул бўлган қисми фаоллашганини гувоҳи бўлдик». Атеистларни ва медитация билан шуғулланувчиларни кузатган доктор Ньюберг, уларда ибодат қилган кишилардаги миянинг олд қисми фаоллашишини топмаганини айтади. Пастдаги расмда миянинг тинч ҳолати ва унинг чуқур медитация ҳолатидаги фаоллиги таққослаб кўрилмоқда. Доктор Ньюберг: «Барча динлар асабга боғлиқ тажрибалар орттиради»,– деган хулосага келади. «Атеистлар қанчалар Худони инкор этсалар, диндор киши учун «Аллоҳни ҳақиқатда бор» дейишлари аниқ-равшан физиологик ҳолатдир. Шундай қилиб, тадқиқотлар узлуксиз ибодатда бўлган мия тўқималари қўзғалишини, унга ўзига хос муносабат билдиришини ва бу ўткинчи мистик тажриба эса аниқ физиологик жараён эканлигини тушуниб етишимизга ёрдам беради». Доктор Ньюберг ўзининг бошқа «Нима учун биз ишонган нарсамизга ишонамиз» деб номланган китобида инсон мияси, ўзининг сақлаш керак бўлган чегарасидан чиқиб, ишонч тизимини яратиб, уни қўллаб-қувватлашга қобилиятли эканлигини исботлаб берган. «Бу ишонч тизимлар сабабли, нафақат одоб-аҳлоқимизни шакллантиришимиз, балки бу тизимлар ёрдамида танамизни, онгимизни бошқариш орқали интим алоқаларимизни кучайтиришимиз, бошқалар билан руҳий боғланишни мустаҳкамлаш имконига ҳам эга бўлишимиз мумкин»,– дейди Ньюберг. «Шу аснода ишонч тизимлари бизни бошқариши ва устимиздан ҳукмронлик қилиши мумкин, чунки табиатан ўзимиз ишонган нарсаларни атрофимиздагиларга сингдиришга мойиллигимиз бор». Доктор Ньюберг илмий тадқиқот учун эътиқодли шахсни ўрганиши, инсонларни ўзаро муносабатларини яхшиланишига сабаб бўлиб, кишини ўзидан бошқа иймон-эътиқоддагиларни ҳурмат қилишни ўргатишига ишонч билдиради.

манба: «islam.today»

Мавзуга оид мақолалар
Бир мукотаб Али розияллоҳу анҳунинг олдига келиб «Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга давоми...

15:25 / 26.10.2017 8122
Швецияда Microsoftнинг 2019 йилда ахборот технологиялари IT соҳасидаги йилнинг энг илғор қизи мукофотига келиб давоми...

10:22 / 10.04.2019 2139
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Маъқал ибн Ясардан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи давоми...

21:07 / 21.03.2017 4104
САВОЛ Таҳорат қилиш чоғида таҳорат синиб қолса, қайтадан таҳорат қилинадими ЖАВОБ Таҳоратни давоми...

21:35 / 17.03.2017 3989