Дарс қилиш учун энг яхши вақт бомдод намозидан кейинги вақтдир.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, бунинг учун кечаси камида тўрт соат ухлаган бўлиш лозим. Чунки уйқудан янги турганда инсон онги дам олиб, янгиланган ва илмни қабул қилишга шай бўлиб турган бўлади ва ўқилган нарсалар эсда қолиши осон бўлади. Кўзлар ҳам дам олгани учун китоб ўқиш уларга ортиқча зўриқиш келтириб чиқармайди. Боз устига, бу вақтда ҳеч қандай иш бўлмайди, ҳеч ким безовта қилмайди ва то нонуштага қадар камида икки соат давомида баракали дарс қилиб қўясиз.


Сахр ибн Вадоъа ал-Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:  "Аллоҳим, умматимнинг эрталабдан қилган ишларига барака бер!" (Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Доримий ва имом Аҳмад ривоятлари).


Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийси Сахр ибн Вадоъа тижоратчи эди. Ва (ушбу ҳадиси шарифга мувофиқ равишда) тижорат молларини кундузнинг аввалида жўнатар эди. Шу туфайли бойиб, моли кўпайиб кетди.


Мазкур ҳадиси шариф куннинг аввалида қилинган ҳар қандай ҳалол ишларга барака берилишини англатади, у хоҳ касбу кор, хоҳ илм олиш бўлсин ва ҳоказо.


Шундай экан, саҳар вақтини ғанимат билинг. Тил ўрганиш ва Қуръони Каримни ёдлашда ҳам эрта тонгнинг аҳамияти беқиёс. Бу вақтда бир соатгина илм билан шуғулланишингиз кун давомида шуғулланишингизга тенг келади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак дуоларининг шарофатидан бу умматнинг эрта тонгдан қилган ишларига барака берилади.


Бевосита хотира ва ҳофизага боғлиқ бўлган фанлар эрта тонгдан ўқитилиши мақсадга мувофиқлиги нафақат бу ҳадисдан бохабар бўлганлар орасида, балки дунёвий университетларда ҳам маълумдир. Мисол учун, бир кунда беш-олти академик соат дарс ўтилса, чет тили кўпинча биринчи соатга қўйилади. Нега? Чунки онг янгилигида чет тили яхшироқ ўзлаштирилади. Диний билим даргоҳларида ҳам араб тили ва Қуръони Карим куннинг илк соатларига қўйилади.


Хуллас, тунингизни уйқудан қизғаниб, кечаси билан дарс қилиб, пешингача ухлаб ётадиган режимдан воз кечинг, ҳар қанча ўрганиб қолган бўлсангиз ҳам. Балки уйқуга эрта ётиб, бомдоддан кейин дарс қилинг, сўнгра пешиндан кейин ухлаб олинг. Ана шунда илмингизда барака бўлади.


Алишер Султонходжаев,

ТИИ ўқитувчиси


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Илтижo «Аллоҳ» десам, ҳузурҳаловат туйдим, Аҳлуллоҳларга дўст айлагил, Роббим. Исломла умматни азиз эт, давоми...

17:14 / 15.03.2017 9314
gallery ids12292,12293,12294,12295,12296,12297,12298,12299,12300,12301,12302,12303,12304,12305,12306,12307,12308,12309,12310,12311 «Муқтадолар саййиди» шиори давоми...

10:46 / 26.02.2017 4822
Рус тилидан Азиза Жалолиддинова таржимаси Асабийлашманг Ўзингиздан бошланг. Авваламбор, болалар давоми...

17:59 / 09.08.2018 4810