Покистонлик шоир ва ёзувчи Мирзо Адиб "Мисбоҳ" деган китобида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Покистонлик шоир ва ёзувчи Мирзо Адиб "Мисбоҳ" деган китобида қуйидагиларни ёзади:


"1960 йиллари Деҳлига ишлагани бордим. Кунлардан бирида автобусдан тушиб, чўнтагимни қарасам, кимдир мени тўнаб кетибди. Ўшанда чўнтагимда 9 рупия ва конвертда меҳрибон онамга ёзган мактубим бор эди, унда: "Ишдан ҳайдалдим, бу ой одатда юборадиган 50 рупияни юборолмайман..." деб ёзгандим.  Хатни кейинроқ қўлимга рупиялар тушса, юбораман деган умидда уч кундан бери чўнтагимда олиб юрганидим. Мендан ўғирланган 9 рупия арзимас пул бўлганига қарамай, ишдан қувилган, пули ўғирланган одам учун у 9000 рупияга тенг эди.

Бир неча кундан кейин онамдан хат келди. Менинг қалбимга ҳар доим юборадиган пулни сўраб ёзган бўлсалар керак, деган хавотир оралади. Лекин хатни ўқиб, ҳайратга тушдим. Унда онам менга раҳматлар ва ҳаққимга дуолар қилиб, шундай дебди: "Менга юборган 50 рупия ҳаволанг етиб келди. Болажоним, сен жуда ажойиб инсонсан-да, ишингдан ҳайдашларига қарамай, маблағни ҳечам кечиктирмасдан, вақтида юборибсан. Сенга омад ва кенг ризқ сўраб ҳаққингга дуо қиламан".

"Онамга бу маблағни ким юбордийкин?" деб бир неча кун ҳайратда юрдим. Кунлар ўтиб, қўлимга хунук дастхат билан ёзилган яна бир мактуб келиб тушди. Унда шундай ёзилган эди: "Манзилингни конвертингдан олдим. 9 рупиянгга олдин жамғариб қўйган 41 рупиямни қўшиб, онагга, хатингдаги манзилга юбордим. Очиғини айтсам, онанн ва ўзимнинг онам ҳақида ўйладим. Онанг оч-наҳор қолиб, сенинг ва онангнинг гуноҳига қолмайин, дедим. Сенга саломларим бўлсин. Мен сени автобусда тўнаб кетган ўғриман, мени кечир".

Баъзан ҳақиқатдан йироқ сохта шиорларни кўтариб олганлардан кўра анча шарафлироқ ўғриларни учратиб қоламиз!"


Араб тилидан Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар хонадонидаги намуналар тирикликда ҳам, вафот этгандан кейин ҳам эрхотинлик ҳақларига риоя давоми...

20:03 / 06.12.2016 4210
Исломда фарзандларнинг ҳуқуқлари риоя қилинган бўлиб, булар уларнинг отаоналари ёки яқин қариндошлари, давоми...

20:19 / 09.03.2017 7237
Аллоҳ таоло «Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, сиз ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди давоми...

15:10 / 17.11.2016 3717
Мусулмон хотинқизлар халқаро конференциясининг иккинчи босқичи «Аёл руҳининг маржони» шиори остида жорий давоми...

18:04 / 01.12.2016 2979