«Дуоларнинг яхшиси Арафот куни дуосидир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَن عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ ، عَنِ النَّبِيِّ قَالَ: خَيْرُ الدُّعَاءِ دُعَاءُ يَوْمِ عَرَفَةَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ.

Амр ибн Шуаъйбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:


 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуоларнинг яхшиси Арафот куни дуосидир», дедилар».(Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар).


Шарҳ: Дуонинг ҳаммаси яхши. Дуо учун қулай вақтлар ҳам кўп. Аммо ҳеч бири Арафот кунидаги дуога тенг келмайди. Шунинг учун Арафот куни ҳаж ибодатини адо этиб, ўша ерда туриш бахтига муяссар бўлган киши кўпроқ дуо қилиб қолиш пайидан бўлиши зарур.


"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан


Манба
Мавзуга оид мақолалар
1. Эрталаб ва кечқурун тишларингизни лимон шарбати билан тозаланг агар милклар илвираб кетмаган бўлса. давоми...

11:33 / 25.11.2016 4273
«У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур» Шуро давоми...

08:27 / 20.02.2019 6076
Қуръони Карим Аллоҳ таоло томонидан ўз Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга туширилган ваҳий бўлиб, у Зотдан давоми...

15:59 / 01.12.2016 5767