Жароҳатингизга ўз ҳаққича йиғидан беринг, йиғлашда роҳат бор...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад Шукрийинг "Қотган нон" асарида шундай дейилади:

"У онасининг ўлими ҳақида шундай дейди:

"Онам вафот этганларида йиғламадим. Зеро, мендаги маҳзунлик кўз ёшлари орқали ифодалашдан кўра анча каттароқ эди!"


"Қотган нон" соҳиби айтганидек, дунёда шунақанги қайғулар борки, уларни кўз ёшлари билан ифодалаб  бўлмайди. Ҳатто бу қайғуларга йиғласак-да, унинг ҳаққича йиғлай олмаймиз. Дунёда шундай кулфатлар борки, агар унинг ҳаққича йиғламоқчи бўлсак, қон йиғлашимизга тўғри келади. Инсонлар кўксида шунақанги оловлар ёнадики, уни денгизлар суви ўчира олмайди, кўз ёшлари қандай ўчирсин?!

Дунёда шунақанги умидсизликлар борки, бизга бу ҳолда умид ва ишончни ҳеч нарса қайтаришга қодир эмас!

Дунёда шунақанги синишлар борки, бунда бизнинг кўнглимизни ҳеч ким олишга қодир бўла олмайди!

Аммо қодир бўлсангиз, жароҳатингизга ўз ҳаққича йиғидан беринг. Йиғлашда роҳат бор. Инсон учун портлаганидан кўра кўз ёшини оқизгани яхшироқдир!


Абдулқодир Полвонов

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Иккинчи ҳикоя.quotМен фарзандларимнинг ёшларига қараб, уч гуруҳга бўлганман. Биринчи гуруҳ фарзандларим давоми...

22:23 / 27.08.2023 1998
Яна келди Мавлиди шариф Мана яна интизор кутилган Мавлид ойи ташриф буюрди. Қалблар қувониб, имкони бор давоми...

14:29 / 14.12.2017 3799
Завол балқиб уммонимда, наҳримда, Шарму ҳаё танқис бўлган давримда, Оқ рўмоллар пайдо бўлди давоми...

19:13 / 10.11.2016 5371