«Хайрия ишларида аёл кишининг ўрни» умумжаҳон конференциясининг кечги мажлиси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Конференциянинг иккинчи куни кечги мажлисида «Ўрта Шарқда Исломий ёрдам ерларини ривожлантириш» мудири Лутфи Саййид, «Араб шифокорлари бирлашмаси»нинг бош муовини Усома Руслон (Миср Арабистони), «Ислом ёшлари умумжаҳон ташкилоти»нинг раисаси Доктора Мирфат Усмон (Саудия Арабистони), «HHI» ташкилотининг ўринбосари Нолон Дол (Туркия жумҳурияти) иштирок этдилар. Улар аёл кишининг турли хайрия ишлари ҳақида сўз юритдилар. Нолон Долнинг ҳикоялари анча таъсирли бўлиб, ҳаммани ҳаяжонга солди ва олқишларга сазовор бўлди. У хайрия ишларидаги ўз тажрибаларидан сўзлаб, кечирган хавфу хатарларини ҳам айтиб берди. Мажлис ниҳоясида иштирокчилар хайрия ташкилоти томонидан тақдирландилар. Сўнгра кўргазмалар залида Абдурраҳмон Тиркит томонидан тайёрланган фотоларнинг видео лавҳаси намойиш қилинди. [gallery link="file" ids="3721,3723,3724,3725"]

 Унда ёрдамга муҳтож инсонларнинг ачинарли ҳолатлари тасвирланган эди. Кечроқ яна бир мажлис уюштирилиб, унда жамият орасида машҳур бўлган Доктор Абдуллоҳ Муслиҳ ва Доктор Умар Абдулкофий нутқ қилдилар. Ушбу мажлисда зал лимо-лим тўлди. Ҳозир бўлганлар суҳбатни мароқ билан тингладилар. Суҳбат эса аёл кишини хайрия ишларини бажаришига ундовчи насиҳатлардан иборат эди. Насиҳатни эса фақатгина аёлларга эмас, эркакларга ҳам юзлантирилди. Мажлис ниҳоясида ушбу икки улуғ инсонлар тақдирландилар. Сўнгра Абдулазиз Аҳмад Ғаном томонидан меҳмонлар учун уюштирилган зиёфатга ҳамма ташриф буюрди.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан  ривоят қилинади «У ўз ўлимидан олдин ўғлига айтди «Эй, ўғлим Сен давоми...

14:47 / 05.12.2016 4479
«Нифос» сўзи луғатда «туғиш» ва «қон» маъноларини англатади.  Шариатда эса туғишдан кейин аёл кишининг давоми...

10:06 / 10.05.2017 5902
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар «Ўнкунлик давоми...

22:04 / 01.01.2017 3827
  Муфсассал иймон Маъноси Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират давоми...

11:14 / 27.04.2017 15069