«Расулуллоҳнинг аҳли байтлари ва асҳоблари» танловига марҳамат!!!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бизларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари қилиб яратган Зот Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду  санолар бўлсин! Аллоҳнинг Каломини , Исломнинг арконларини  ва инсонни зийнатлаб турувчи гўзал хулқлар қандай бўлишини бизга таълим бериб кетган ва сўнгги лаҳзаларида ҳам биз умматлари ҳақида қайғурган Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин! Барчаларингизни кириб келаётган муборак ой, Аллоҳ таолонинг ҳабиби дунёга келган ой, дунёнинг зулматдан нурга чиққан ойи «Мавлид ойи» билан муборакбод этамиз. Ушбу ой барча мўмин-мусулмонлар учун  охир замон Пайғамбарини янада кўпроқ эслайдиган, у  Зотга салавотларни кўпайтирадиган ва шу аснода у Зотга бўлган муҳаббатларини янада зиёдалаштирадиган ойдир. Одатимизга кўра, бу йил ҳам Сиз, азизларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиш ва бу борадаги билимларингизни ошириш мақсадида «Расулуллоҳнинг аҳли байтлари ва асҳоблари» номли танловга чорлаб қоламиз.  Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларини ўрганиш икки дунёнинг бахти ва саодатидир. Танловда фаол иштирок этасиз, деган умиддамиз. Қуйида бериладиган саволларнинг жавобларини милодий 2015 йил 3 январгача, ҳижрий 1436 йил 12 рабиул аввалгача  қуйидаги манзилда кутиб қоламиз: muslimalar1@gmail.com Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
  1. Қуйидагилардан ким биринчи бўлиб мусулмон бўлган?
а) Хадича розияллоҳу анҳо; б) Абу Бакр розияллоҳу анҳу; с) Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.
  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Убайда розияллоҳу анҳуни қайси саҳоба билан биродар қилганлар?
а)   Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу; б)    Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу; с)    Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу.
  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам амакилари, ҳам эмикдош акалари бўлган саҳоба ким?
а)   Аббос розияллоҳу анҳу; б)    Ҳамза розияллоҳу анҳу; с)    Абу Толиб.
  1. Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳу нечанчи йили вафот этганлар?
а)   1-ҳижрий йилда; б)    5-ҳижрий йилда; с)    10-ҳижрий йилда.
  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Салмон Форсий розияллоҳу анҳуни қайси саҳоба билан биродар қилганлар?
а)   Абу Зарр розияллоҳу анҳу; б)    Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу; с)    Абу Дардо розияллоҳу анҳу.
  1. Исломда биринчи бўлиб байроқ кўтарилган сарийя кимнинг сарияси эди?
а)   Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу; б)    Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу; с)    Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу.
  1. Ушайра ғазоти нечанчи ҳижрий йилда бўлган?
а)   1- ҳижрий йилда б)    2- ҳижрий йилда с)    4- ҳижрий йилда
  1. Бадр ғазоти бўлишига сабабчи бўлган Қурайш карвонининг бошлиғи ким эди?
а)   Абу Жаҳл, б)    Умайя ибн Халаф, с)    Абу Суфён ибн Ҳарб.
  1. Қайси йилнинг шаъбон ойида қибла ўзгарган?
с)   1- ҳижрий йилда; б)    2- ҳижрий йилда; с)    4- ҳижрий йилда. 10. Абу Суфён карвонга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳужум қилмоқчи эканларини Қурайшга билдириш учун кимни юборган? а)   Замзам ибн Амр; б)    Суроқа ибн Молик; с)    Амр ибн Осс. 11. Бадр ғазотида мушрикларнинг сони қанча эди? а)   1000 та; б)    1300 та; с)    1317 та. 12. Нубувватнинг қайси йили Абу Толиб ва Хадича розияллоҳу анҳо вафот этганлар? а)   8; б)    10; с)    12. 13. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳо билан нечанчи ҳижрий йилда бир ёстиққа бош қўйганлар? а)   1- ҳижрий йилда; б)    2- ҳижрий йилда; с)    3- ҳижрий йилда. 14. Бадр ғазотида Қурайш улуғларидан қайси бири иштирок эта олмаган? а)   Умайя ибн Халаф; б)    Шайба ибн Робиъа; с)    Абу Лаҳаб. 15. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр ғазотидан олдин қилган мажлисларида ансорийлар номидан ким гапирган? а)   Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу; б)    Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу; с)    Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу. 16.Азон нечанчи ҳижрий йилда жорий қилинган? а)   1- ҳижрий йилда; б)    3- ҳижрий йилда; с)    4- ҳижрий йилда. 17. Хадича розияллоҳу анҳо вафот этганларида неча ёш эдилар? а)   50 ёшда; б)    55 ёшда; с)    65 ёшда. 18. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даъватлари билан Исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган саҳоба? а)   Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу; б)    Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу; с)    Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу. 19. Каъб ибн Ашрафни ўлдирган сарийянинг қўмондони ким эди? а)   Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу; б)   Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу; с)    Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу. 20. Закот нечанчи йил фарз қилинган? а)   2- ҳижрий йилда; б)    4- ҳижрий йилда; с)    8- ҳижрий йилда. 21. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни эмизган аёл? а)   Ҳалимаи Саъдия; б)    Умму Жамил; с)    Ҳинд бинти Утба. 22. Бадр ғазотида қурайшликлар билан яккама-якка олишувга чиққан саҳобалардан бири? а)   Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу; б)    Анас ибн Назр розияллоҳу анҳу; с)    Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу. 23. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари ва Абул Осс ибн Рабиъни турмуш ўртоғи? а)   Зайнаб розияллоҳу анҳо; б)    Фотима розияллоҳу анҳо; с)    Руқайя розияллоҳу анҳо. 24. Умайр ибн Ваҳб нечанчи йили мусулмон бўлган? а)   2- ҳижрий йилда; б)    4- ҳижрий йилда; с)    8- ҳижрий йилда. 25. Фатҳ куни Қурайш хонимларидан қайси бири яширинган ҳолда мусулмон бўлиб келади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни танийдилар ва байъатини қабул қиладилар? а)   Ҳинд бинти Утба; б)    Отика бинти Зайд; с)    Ҳамна бинти Жаҳш. 26. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сувоъ номли бутни бузиб келиш учун кимни юборганлар? а)   Абдураҳмон ибн Авфни; б)    Абдуллоҳ ибн Равоҳани; с)    Амр ибн Оссни. 27. Аҳзоб ғазоти ҳижрий бешинчи йилни қайси ойида бўлган? а)  муҳаррам; б)    сафар; с)    шаввол. 28. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрий иккинчи йилда ўртадаги аҳдномани бузгани учун қайси яҳудий қабилани чиқариб юборганлар? а)   Бану Назр; б)    Бану Қурайза; с)    Бану Қайнуқоъ. 29. «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, мен Аллоҳ ва Унинг Расулини дўст тутаман ва бу кофирлар билан тузилган битимдан ҳамда уларни дўст тутишдан воз кечаман» деган сўзни қайси саҳоба айтган? а)   Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу; б)    Осим ибн Собит розияллоҳу анҳу; с)    Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу. 30. Савиқ ғазоти нечанчи йили бўлган? а)   1- ҳижрий йилда; б)    2- ҳижрий йилда; с)    3- ҳижрий йилда. 31. Аббос ибн Абдулмуттолибнинг аёллари ва Маймуна розияллоҳу анҳонинг опалари (ёки сингиллари) Холид ибн Валиднинг холалари, Хадича розияллоҳу анҳодан кейин мусулмон бўлган аёл ким? а)   Умму Ҳоний; б)    Асмо бинти Умайш; с)    Умму Фазл бинти Ҳорис. 32. Каъб ибн Ашраф нечанчи йили ўлдирилган? а)   1- ҳижрий йилда; б)    3- ҳижрий йилда; с)    5- ҳижрий йилда. 33. Бадр ғазотидан кейин Сафвон ибн Умайя Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлдириш учун ким билан келишиб олган эди, сўнгра у Мадинага бориб, мусулмон бўлган? а)   Муовия ибн Абу Суфён; б)    Амр ибн Осс; с)    Умайр ибн Ваҳб. 34. Рамазон рўзаси қачон фарз бўлган? а)   1- ҳижрий йилда; б)    2- ҳижрий йилда; с)    4- ҳижрий йилда. 35. Буну Қайнуқоъ ғазотида мусулмонларнинг байроғини ким кўтарган? а)   Ибн Умму Мактум; б)    Амр ибн Осс; с)    Ҳамза ибн Абдулмутталиб. 36. Уҳуд ғазотида мусулмонларнинг қўшини тахминан қанча кишидан иборат эди? а)   700 та; б)    1000 та; с)    1300 та. 37. Бадр куни мушриклар билан мусулмонларга қарши жанг қилиш учун чиқиб, сўнгра мусулмонларга қўшилиб мушрикларга қарши урушган ким эди? а)   Абдуллоҳ ибн Суҳайл ибн Амр; б)    Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс; с)    Али ибн Умайя ибн Халаф. 38. Али ибн Абу Толиб билан Фотима онамизни никоҳ тўйлари қайси йил бўлган? а)   1- ҳижрий йилда; б)    2- ҳижрий йилда; с)    3- ҳижрий йилда. 39. Уҳуд ғазотида мушриклар қўшини сони тахминан қанча эди? а)   1300 та; б)    2500 та; с)    3000 та. 40. Исломда биринчи қурилган масжид? а)   Икки қибла масжиди; б)    Қубо масжиди; с)    Зирор масжиди. 41. Уҳуд ғазотида мушрикларнинг қўмондони ким бўлган? а)   Сафвон ибн Умайя; б)    Икрима ибн Абу Жаҳл; с)    Абу Суфён ибн Ҳарб. 42. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳога ҳижрий нечанчи йили уйланганлар? а)   2- ҳижрий йилда б)    3- ҳижрий йилда с)    5- ҳижрий йилда 43. «Аҳад» деган сўз қайси ғазотда мусулмонларнинг шиори бўлган? а)   Бадр ғазотида; б)    Уҳуд ғазотида; с)    Ҳунайн ғазотида. 44. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу Савр ғорида эканларида уларга таом олиб келган саҳобий аёл ким бўлган? а)   Ҳафса бинти Умар; б)    Хадича бинти Хувайлид; с)    Асмо бинти Абу Бакр. 45. Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу Мадинага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг элчилари бўлиб борганларида кимнинг уйида турганлар? а)   Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу; б)    Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу; с)    Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳу. 46. Иккинчи Ақоба байъатида ансорийларнинг сони қанча эди? а)   60 та эркак ва икки аёл; б)    73 та эркак ва икки аёл; с)    83 та эркак ва икки аёл. 47. Абу Суфён «Ҳозир сенинг ўрнингда Муҳаммад бўлиб, унинг бўйнига қилич уришимизни ва сен оиланг орасида бўлишингни истармидинг»  деганда, унга «Аллоҳга қасамки, мен оилам орасида бўлганим ҳолда, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳозир турган жойиларида бир тиканнинг ҳам озор беришини хоҳламайман!» деган саҳоба ким эди? а)   Ҳаббоб ибн Арат; б)    Ҳубайб ибн Зайд; с)    Зайд ибн Дасина. 48. Иккинчи Ақаба байъатида ансорий раҳбарларнинг сони қанча эди? а)   6 та; б)    10 та; с)    12 та. 49. Ушбу саҳобалардан қайси бири Уҳуд куни шаҳид бўлган? а)   Аммор ибн Ёсир; б)    Анас ибн Назр; с)    Зайд ибн Хаттоб. 50. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нубувватнинг ўн тўртинчи йили қайси ойда Мадинага ҳижрат қилганлар? а)   муҳаррам ойида; б)    ражаб ойида; с)    рабиул аввал ойида.  
Мавзуга оид мақолалар
Эътиқоддаги хатолар Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Узоқ йиллардан буён юртимиз аёлларида диний билимларнинг давоми...

10:30 / 01.03.2017 6660
«Trend» агентлигининг хабар беришича, Грузиянинг Самтацкаро қишлоғида маҳаллий аҳоли мусулмонларга жума давоми...

19:16 / 24.12.2016 2723
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макканинг катта тижоратчиларидан бўлмиш Хадийжа бинти давоми...

12:09 / 01.12.2017 2869
Эрхотинларга Аёлингиз уйда нега бақирадиКўп эркаклар аёллари уйда баланд овозда бақиришларидан шикоят давоми...

22:28 / 15.05.2023 2473