Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши глобал курашдаги ўрни
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши глобал курашдаги ўрни

Бугунги кунда диний экстрамизм ва халқаро терроризм дунё мамлакатлари учун нафақат ташқи, балки ички хавфсизликка ҳам дахлдор масалага айланди. Зеро, диний экстремистик ва халқаро террорчилик ташкилотлари жангарилик усуллари билан ҳокимият учун курашувчи гурухларни шакллантириш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга интилмоқдалар. Марказий Осиё давлатлари учун диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг хавфи 1990 йилда Наманган ва Андижонда, 1990-1996-йилларда Тожикистондаги фуқаролик уруши давомида, 1999 йили 16 февралда Тошкент шаҳрида, 1999-2001- йиллари Қирғизистоннинг Боткен, Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида, 2004 йилнинг март-апрель ойларида Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида, 2004 йилнинг июль ойида Тошкент шаҳрида, 2005 йили май ойида Андижонда амалга оширилган террорчилик ҳаракатлари тимсолида ўзини яққол намойиш этди.

Мустақилликка эришган Ўзбекистон Республикаси диний ақидапарастлик, мутаассиблик, экстремизм ва террорчиликнинг минтақавий ва умумбашарий миқёсдаги хавф эканидан келиб чиқиб, жаҳон ҳамжамиятининг унга қарши биргаликда курашиши лозимлиги тўғрусидги ғояни жаҳоннинг минбарларидан эълон қилди. Республикамиз экстремизм ва терроризм билан бирга уни молиялаштириш билан узвий боғлиқ бўлган наркобизнес ва наркотикка қарши курашишда ҳам сиёсат олиб бормокда. Республикамиз терроризмга қарши қаратилган кўплаб халқаро шартномаларни ратификация қилиб, улардаги мажбуриятларини изчил бажариб келмоқда. Шу билан бирга, бу масалаларда ўзининг ташаббусларини илгари сураётганини ҳам алоҳида таъкидлаш зарур. Маълумки, БМТнинг терроризмнинг олдини олиш за унга қарши курашга қаратилган 13та ҳужжати (11 та Конвенция ва 2 та протокол) мавжуд. Ҳозирда Ўзбекистон 12 та ана шундай халқаро шартномаларни ратификация қилган. Улар қаторида 1971 йилдаги фуқаро авиациясининг хавфсизлигига таҳдид соладиган ноқонуний актларга қарши кураш; 1973 йиддаги халқаро актлардан фойдаланувчи шахслар, шу жумладан, дипломатик агентларга қарши жиноятлар учун жазолаш ва уларни бартараф қилиш; 1979 йилдаги гаровга олиш харакатларига қарши кураш; 1980 йилдаги ядровий гатериалларнинг ҳимояси; 1988 йилдаги денгиз кемалари ҳаракати хавфсизлигига тахдид соладиган ноқонуний актларга қарши кураш; 1997 йилдаги бомбавий терроризмга қарши кураш; 1999 йилдаги терроризмни молиялаштиришга қарши кураш халқаро конвенциялари борлигини кўриш мумкин. Ўзбекистоннинг халқаро терроризмга қарши курашишдаги иштироки минтақавий ташкилотлардаги фаолиятида ҳам ёрқин намоён бўлмоқда.

Ўзбекистон Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ), Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Евроосиё иқгисодий ҳамкорлиги ташкилоти (ЕИҲТ), Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилоти (КҲШТ), Ислом конференцияси ташкилоти (ИКТ) каби бир қатор минтақавий ташкилотлар доирасида қабул қилинган экстремизм ва терроризмга қарши курашга қаратилган шартномаларни бажаришда фаол қатнашиб келмоқда. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг ушбу шартномаларда қатнашиши унинг ички ва ташқи сиёсатининг мантиқий давомидир. Ўзбекистон МДҲдаги аксилтеррор марказий ишида ҳам фаол қатнашмоқца. ШҲТ доирасидаги Аксилтеррор марказининг Тошкент шаҳрида жойлаштирилишини эса республикамизнинг экстремизм ва терроризмга қарши курашдаги фаоллигининг эътрофи сифатида қараш мумкин. 2004 йил 17-18 октябрда Душанбеда бўлиб ўтган анжуманда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти ташаббуси билан экстремистик ва террорчи ташкилотлар, уларнинг раҳбарлари ва аъзоларининг рўйхатини тузиш бўйича келишиб олинди. Диний экстремизм ва халқаро терроризм глобаллашув жараёнида халқаро наркобизнес каби жаҳон миқёсица энг хавфли фаолият турларидан бири билан узвий боғланиб кетмоқца. Бугунги кунда наркомафия наркотикларни ишлаб чиқариш, наркотрафик ва наркоманияни ташкил қилиш усуллари орқали наркобизнесни ривожлантириш билан шуғулланмоқда. Наркомафия террорчи ва экстремистик ташкилотлар билан ўз ёвуз мақсадларини амалга ошириш учун халқаро миқёсда ҳамкорлик қилаётганини инобатга олсак, бу давлатларнинг сиёсий тизимига ва миллий хавфсизлигига жиддий таҳдид эканини кўрамиз. Жаҳон миқёсида энг катта наркобизнес ўчоғи мамлакатимизга қўшни Афғонистон ҳудудида эканини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда бу глабал хавфга қарши қатъий кураш олиб бормоқда. Мамлакатимиз минтақавий миқёсда ва ички сиёсати доирасида ҳам бу иллат билан муросасиз курашмоқда.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар билим юрти 2-курс талабаси Ёқубова Ойшахон

Мавзуга оид мақолалар
Ислом дини ақидаларидан сўз очилганда, қайси мавзуда баҳс юритилмасин, гап Аллоҳ таолонинг чексиз қудратига давоми...

08:14 / 15.11.2016 2962
                                                       Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва давоми...

10:07 / 05.02.2018 3807
Менинг исмим Элвира. Мен умр йўлдош ва жажжи қизалоқнинг онасиман. Тиббий руҳшунос ва психиатр докторман. давоми...

08:56 / 26.01.2017 5675
Кундалик ҳаётимизда ҳар куни, доимо ҳожатимиз тушиб турадиган масканлардан бири ҳожатхонадир. Ҳожатхона давоми...

15:02 / 29.11.2016 3956