Бола учун зарур унсурлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эмизикли бола ўзига керакли бўлган оқсилларни она сути орқали тўлдиради. Кейинчалик эса бошқа овқатлар орқали унинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилади. Оқсиллар кўпроқ гўшт, балиқ, сут ва сут маҳсулотлари, тухум таркибида бўлади. Бундан ташқари, нон, картошка, мош ва ловияда ҳам бор. Ёғлар бола танаси учун пластик материал, қувват манбаи ҳисобланади.

Ўсиб келаётган организм ҳайвонлар ёғига муҳтож бўлади. Улар сут, сариёғ, тухум сариғи, балиқ, шунингдек, пахта, писта, зайтун ва ловия ёғларида бўлади.

Боланинг асосий энергия манбаи углеводлардир. Улар марказий асаб тизими ва мушаклар фаолиятини бошқаришда ёрдам беради. Ширинликлар ва мевалар таркибида бўлиб, организм уларни тез ўзлаштиради. Минераллар бола ва ўспирин организмида қон, суяк, мушак тизимларининг ўсишида, улар фаолиятида катта аҳамиятга эга. Жумладан, темир моддасининг аҳамиятини ҳаммамиз биламиз. Жигар, гўшт, балиқ, тухум сариғи, гречка, перловка, нон ва карамда кўп миқдорда аниқланган. Калий ва натрий эса модда алмашинувида иштирок этади. Калий, асосан, буғдой, картошка, сабзи, мош, қора олхўри, банан ва майизда кўп бўлади. Натрий эса жигар, мол гўшти, буйрак, тухум, сабзавотлардан: лавлаги, петрушка, сабзи, картошка ва карамда кўп миқдорда ва албатта, ош тузида учрайди.

Мавзуга оид мақолалар
  Инсон ҳаёти давомида ўқийди, ўрганади ва уларга амал қилишга ҳаракат қилади. Кимки ўз ўрганганларига амал давоми...

10:47 / 15.03.2017 5356
Ашраф Али Таҳонавий розияллоҳу анҳу айтадилар «Фарзандларни комил қилиб тарбиялаш барча отаонанинг давоми...

13:33 / 06.02.2017 9141
quotМарҳум турмуш ўртоғим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиб, оиласига уй давоми...

00:21 / 24.02.2022 2617
Аслида буни қоқилиш ёки омадсизликка учраш деб номлаш ҳам хато. Буни ҳаётий тажрибалар дейиш керак. давоми...

22:08 / 30.12.2023 4410