Ашраф Али Таҳонавийнинг фарзанд тарбиясига оид насиҳатлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ашраф Али Таҳонавий розияллоҳу анҳу айтадилар: «Фарзандларни комил қилиб тарбиялаш барча ота-онанинг бурчидир. 80 йиллик умрим давомида буюк олимлар билан суҳбатлашиб, таълимини олганимдан келиб чиқиб, шуни айтаманки, «Болам ақли кириб, гап тушунадиган бўлганда тарбиясини бошлайман, бир яхши инсонга таълим олишга берсам, албатта, солиҳ бўлиб етишади», деб ҳаргиз ўйламанг.

 Инсон умри давомида хоҳ яхши, хоҳ ёмон хулқни 5 ёшигача олиб бўлади. Сиз ҳаргиз, у ҳали ёш бола,  деб унинг олдида ёмон хулқланманг. Фотоаппаратни кўрганмисиз? Унинг жони йўқ, ақли йўқ. Лекин сиз расм оладиган бўлсангиз, қошу кипригингизгача аниқ кўрсатиб беради. Ёш боланинг эса ўзига яраша ақли бор, жони бор.

Сиз, 10-15 болам бўлса,  деб ният қиласиз. Лекин 3-4 тасини тарбия қилганингиздан сўнг  нафасингиз орқага қайтади. Буларни қандай солиҳ ва солиҳа қилиб тарбия қиламан, деб ўйлайсиз. Менинг Аллоҳ учун сизга насиҳатим шуки, сиз биринчи фарзандингизга бор ғайратингизни сарфлаб, яхшилаб тарбия қилиб олинг. Бошқаларини шу болангизнинг ўзи тарбия қилиб олади».

Абдусаттор Абдураҳимов

Мавзуга оид мақолалар
Улар миллатни тарбиялайдиларБиласизми, Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар, давлатдан катта давоми...

14:01 / 13.04.2023 4335
САВОЛ. Ассалому алайкум, устоз. Менга маслаҳат беринг, икки ўт орасида қолдим. Катта гуноҳ қилдим, ҳар куни давоми...

20:08 / 20.11.2016 5328
httpswww.youtube.comwatchvJkqJqj01Y68ampfeatureyoutu.be

14:26 / 20.12.2018 3882
                                                                                    Фозилжон Абдулқайюм                       давоми...

12:23 / 26.10.2017 6161