Таҳорат олиш тартиби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  1. Таҳорат қилмоқчи бўлган одам, аввало таҳорат олишга ният қилиб,

أَعُوذ بِاللهِ مِنَ الشَّيطَانِ الرَّجِيمِ        بِسمِ اللهِ الرَّحمَانِ الرَّحِيم  

дейди.

  1. Қўлларни билаклари билан уч марта ювилади. Бармоқда узук бўлса, қимирлатиб, остига сув югуртирилади.
  2. Ўнг қўлда сув олиниб, оғиз уч марта ғарғара қилиниб чайилади ва мисвок қилинади.
  3. Бурунга ўнг қўл билан уч марта сув тортилиб, чап қўл билан қоқиб тозаланади.
  4. Юзни уч марта ювилади.
  5. Аввал ўнг қўл тирсаклар билан қўшиб яхшилаб ювилади.
  6. Сўнгра чап қўл тирсаклар билан қўшилиб яхшилаб ювилади.
  7. Ҳовучга сув олиниб, тўкиб ташлаб, ҳўли билан бошнинг ҳамма қисмига масҳ тортилади. Сўнгра шу сув билан кўрсаткич бармоқлар ила қулоқларнинг ичи, бош бармоқлар билан эса қулоқ орқаси масх қилинади ҳамда иккала кафтнинг орқаси билан бўйнга масх тортилади.
  8. Чап қўл билан ўнг оёқни тўпиқлари билан қўшиб ва бармоқлар орасини ишқалаб уч марта ювилади.
  9. Чап қўл билан чап оёқни тўпиқлари билан қўшиб ва бармоқлар орасини ишқалаб уч марта ювилади.
  10. Таҳорат қилиб бўлингач қуйидаги дуо ўқилади:

أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ 

 اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ 

Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ ва унинг шериги йўқлигига гувоҳлик бераман. Ва Муҳаммад унинг расули ва бандасилигига гувоҳлик бераман.

Аллоҳим! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин».

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=lHdDgy8MS5E&feature=youtu.be[/embed]

 

Мавзуга оид мақолалар
Оилани сақлаб қолиш мумкин бўлмаган ҳолатда турмуш ўртоғингизга биргина саволни беринг Американинг давоми...

11:32 / 25.03.2019 4742
Сурат соҳибаси ким эканини биласизми У дунёдаги энг улуғ аёллардан. У олтмиш йил Аллоҳнинг Китоби хизматида давоми...

14:45 / 27.12.2016 3719
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида аёлқизлар ўртасида тиловат йўналишида ўтказилган Қуръон мусобақаси давоми...

18:41 / 07.02.2018 3253
Маҳр никоҳ ақди ёки эру хотин бўлиш билан эр зиммасига юкланадиган ва хотинга бериш лозим бўлган давоми...

18:59 / 10.11.2016 18938