Юр кетамиз!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй бисоти кўнгил, бойлиги муҳаббат бўлган!

Эй борлиғи Ишқдан бино.

Эй кўзёшларида пайғамбар севгисини сиғдирган.

Юр, оёқларимизга тушов бўлаётган дунёни ташлаб кетамиз. Сен елканга ҳикмат озиғини ил, мен одоб ва тавозени қўйнимга жойлайин, юр, кетамиз!

Дунёдан ҳоли, ташвишлардан ҳоли бир манзилга бошла.

Эй ҳовучида ижобатини кутаётган дуолари бисёр дўст!

Эй кўҳна дунёдан ҳам қадимроқ барпо бўлган алмийсоқдаги жондошим!

Юр кетамиз!

Одам Ато ва Момо Ҳавво қиссаларидан сўзлаб бер менга.

Менга Иброҳим алайҳиссаломнинг Исмоил бўғзини кесмаган ханжарларидан гапир!

Марям онамизни дард тутганда суянган дарахтининг титроғидан сўз оч менга!

Муҳаммад алайҳиссалом билан сирлашган ғори Ҳиронинг тошларидан гапир! Аллоҳнинг расули тутган асодан, у зот кийган ковушнинг чангларидан сўзла менга, эй юзлари нурли дўст!

Эй руҳи руҳимга ёндошим!

Эй қалби қалбим билан сирдошим!

Эй кўзёши Ишққа қорилган!

Эй хоки туробим!

Юр, кетамиз!


Дилбар


T.me/muslimaatuz

Манба
Мавзуга оид мақолалар
 «Ичимизда Набий бўлса, муаммоларимиз ҳал бўлар» Бу ажойиб фикрларни бир ғайридин адиб айтар. Муҳаддислар давоми...

17:41 / 21.01.2017 5078
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Кечанинг зулмат давоми...

15:23 / 17.11.2016 4801
2426 апрель кунлари Қозонда XI Россия ва Ислом олами Халқаро иқтисодий саммити ўтказилиши режалаштирилмоқда. давоми...

19:53 / 05.04.2019 2469
Қирғизистоннинг энг катта кўли ИссиқКўлда янги дам олиш маскани ишга тушади. Ҳалол дам олиш масканининг бош давоми...

08:45 / 06.02.2017 8806