«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловига келган 2- мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. 

Ассоламу алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳу! Бизларни муслималардан қилиб яратган Роббимга ҳамду санолар бўлсин, Бизларни Ўзи кўрмаган бўлсалар-да, умматим деб ўз умматлари сафига қўшган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавот ва саломлар бўлсин!

«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» 

وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٍ

«Ва албатта, сен улкан хулқдасан»  (Қалам сураси, 4-оят)    «Ва албатта, сен улкан хулқдасан», деган хитоб билан Аллоҳ таоло ўзининг маҳбуб Пайғамбарининг нақадар  чиройли ахлоқ эгаси эканликларини таъкидламоқда.  

Бу оят тафсирини шарҳлаб, имом Аҳмад ибн Ҳанбал шундай ривоят қиладилар: Оиша онамиз: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам на қўл остидаги ходимни  ва на хотинни урмаганлар. Жиҳоддан бошқа жойда ҳеч нарсани қўллари билан урмаганлар. Икки ишдан бирини танлайдиган бўлсалар, гуноҳ бўлмаса, албатта осонини танлардилар. Агар гуноҳ иш бўлса ундан узоқда бўлардилар. Ўзлари учун ҳеч қачон интиқом (ўч) олмаганлар. Агар Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар содир қилинсагина Аллоҳ учун интиқом олганлар», деганлар.

Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳулқларини улуғлик билан сифатлаб, жуда юксак баҳо билан эътироф этган. Оиша онамиздан у кишининг ҳулқлари ҳақида сўрашганида: “Хулқлари Қуръон эди”, деб жавоб берганлар. Муҳаммад алайҳиссалом ҳулқлари шунчалик ҳеч бир инсонга берилмаган ҳулқ билан Қуръондаги энг олий хулқлар билан хулқланганлиги, У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам барча яхши сифатлар ва яхши ахлоқ-одоб ва энг гўзал хулқларни ўзларига сингдирган эканлар.  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўзлари: “Мен яхши хулқларни такомиллаштириш учун юборилганман”, деганлар (Имом Термизий ривояти).   Бошқа бир ҳадисларида эса: киши яхши хулқи билан, одоб-ахлоқининг гўзаллиги билан кундузларини рўза тутиб, кечасини намоз (нафл) ўқиб ўтказадиганлар даражасига етишини билдирганлар.

Аллоҳ таоло пайғамбарини Ўзи сифатлаб, энг гўзал хулқ эгаси эканлигини айтиб турган бўлса биз умматлари эса ҳар қанча сифат берсак ҳам камлик қилади, деб ўйлайман.  У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳнинг ҳар бир сўзига итоат қилиши, Аллоҳнинг амридан ўз хоҳиши билан заррача чиқмаслиги, бандалик вазифаларини ҳам Аллоҳ розилиги йўлида бажарганликлари, ҳалимлик, раҳмдиллик, кечиримли эканлиги ва интиқом олиш керак бўлган ишда кечириб юборишлари, оиласига меҳр-мурувватли, аёлларига мулойим жуфти ҳалол, уй ишларида ёрдамчи, дўстларига ҳамиша ёрдамга шай эканликлари, дилозорликдан йироқ бўлганликлари, муроса қилиш керак бўлган ишларда саҳобалари билан маслаҳат, кенгаш билан иш тутганликлари у зот алайҳиссаломнинг юксак таъвозе эгаси бўлганларини кўрсатади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хақларида сийрат шамоилларини, ҳаётларини ўқир эканман қалбимни “Биз умматлари қайси хулқлари билан хулқландик?” деган ҳаяжон қоплайди... Қайси сифатларини ҳаётимизга татбиқ қилдик? Мен учун тарих китобларнинг энг гўзали “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари, сийрат – шамоиллари”дир. Биз у зот алайҳиссаломнингнинг уммати бўлиш учун у зотнинг қайси сифатларига эргашиб, қайси суннат амалларини бажаряпмиз?    Қиёматда шафоат қилишларига қанчалик лойиқмиз? Аллоҳ таоло энг биринчи тирилтирадиган, биринчи жаннат эшигидан киргизадиган ва шафоат қилиш ҳуқуқини берадиган Ҳабибига биз қандай уммат бўлолдик?

Аллоҳ таолодан биз бандаларини ҳам Ҳабиби соллаллоҳу алайҳи ва салламни сифатлаган хулқ билан хулқлантиришини, ахлоқимизи Ўзи ёқтирган томонга ўзгартиришини ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзлари қувонадиган умматлардан бўлишимизни муяссар этсин.

Омин я арҳамар роҳимийн!

         Мубина Аббосхон қизи               24.11.2017 1439. 6-робиул аввал, жума

Мавзуга оид мақолалар
Тажрид тасаввуфда ҳамма нарсадан холи бўлиб, Аллоҳ таолонинг зикри, ибодати учун ажраб чиқиш, деган маънони давоми...

12:42 / 14.03.2017 4724
Сен доим ёнимдасан, қачон сени кўришни истасам, бемалол кўра оламан. Истасам, тонггача ёнингда қолиб, давоми...

18:33 / 26.12.2016 3248
У Зот сени ағёрлар қўлидан тортиб олиш ва асарлар қуллигидан озод қилиш учун сенга воридни давоми...

21:51 / 09.12.2018 3910
Бундан бир неча йил аввал бир масжид имоми яшаш учун Лондон шаҳрига кўчиб келди. Уйидан шаҳарга чиққанда у, давоми...

16:25 / 23.12.2016 2770