Танлов шартлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ таолога беадад ва беҳисоб ҳамду санолар бўлсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату дурудлар бўлсин!

Бизнинг ўлкамиз азалдан юксак маданият ва маънавият ўчоғи ҳисобланган. Шунингдек, ҳалқимиз ўзига хос кийиниш маданиятига эга. Бизнинг ўзбек миллий либосларимиз, атлас, адрас, беқасам, банорас каби миллий матоларимиз бутун дунёга маълум ва машҳурдир.

Миллатимиз маданиятининг асоси Исломдир. Шунинг учун миллий либосларимиз ҳам шариат талабларига мос бўлган. Бизга тарихдан маълум бўлган яқин ўтмишимиздаги Нодирабегим, Увайсий, Анбар Отин каби момоларимизнинг кийимлари, либослари, зийнатларининг қандай бўлганини кўрмаган бўлсак-да, асарларда келган таърифларини ўқиганмиз ёхуд эшитганмиз.

Уларни бир кўз олдингизга келтириб кўринг-да, қанчалар виқорли, қанчалар гўзал ...  Бироқ бугунги кунга келиб,  ўзбек муслима аёллари кимларга тақлид қилиб кийинмоқдамиз. Асрлар оша жаҳонни лол қолдириб келаётган миллий либосларимизни  фақатгина «подиум»ларда ёки «келин салом» маросимларидагина кўрмоқдамиз. Кўча-куйда, тўй-ҳашамларда  эътибор берсак, ҳар хил кийинган аёл-қизларимизни кўрамиз. Кимдир ўта «европача», кимдир «ўзича» миллий, яна бири худди араб аёллари каби, бошқаси турк аёли каби, бири эса тор-танқис кийинган, фақат рўмол ўраган, баъзилари шариатга мувофиқ кийинишга уринган ва ҳоказо.  Бунинг сабаби эса миллий-шаръий либос ҳақида умумий ва аниқ тушунчанинг йўқлигидандир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:«Эй Одам болалари, батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик». (Аъроф, 26) Эътибор беринг, «авратингизни тўсадиган либос» дейилган. Демак, либос авратни тўсиш учун кийилади, уни очиш учун эмас.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Асмаъ бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига юпқа кийим билан кирди. Бас, у Зот ундан юзларини ўгириб олдилар ва: «Эй Асмаъ, аёл киши ҳайз кўрадиган бўлганидан кейин ундан мана бу ва мана бундан бошқа жойи кўринмаслиги керак», деб икки кафтлари ва юзларига ишора қилдилар».

Абу Довуд ривоят қилган

Бизнинг момоларимиз мана шу каби оят ва ҳадисларга амал қилган ҳолда кийинганлар, иффатларини сақлаганлар ва дунёга одоб ва ҳаё тимсоли бўлиб танилганлар.

Ушбу танловни ўтказишдан мақсад, аёлларимизга, келинларимизга, қизларимизга миллий либосларимизнинг гўзаллигини кўрсатиш, моҳияти ва шартларини тушунтиришдан иборатдир.

 Танлов шартлари

Танловимиз тўрт хил йўналишда бўлиб ўтади: – кундалик либос; – миллий-шаръий либос; – замонавий-шаръий либос; – байрам либоси; Танловимиз шартлари қуйидагича: 1. Кундалик либослар: сипо, қулай, ранглари мўътадил; 2. Миллий-шаръий либос: миллий матолардан (атлас, адрас, банорас, беқасам шу кабилар), шариатга мос келадиган; 3. Замонавий-шаръий либос: эркин ижодий ёндошув (фақат шариатга мос келадиган); 4. Байрам либоси( ранглари ва безаклари ихтиёрий, либосга монанд ёпинчиқ бўлиши зарур); Бу танловда мутахассис ва шунчаки ҳаваскор бўлган дизайнерлар ва умуман олганда, тикиш-бичиш қўлидан келадиган аёлларимиз ҳам қатнашишлари мумкин. Бунинг учун ўзлари ижод қилган, тиккан либосларининг  расмларини ва андоза, чизмаларнинг расмларини юборишлари лозим. Расмлар тиниқ ва катта форматда бўлиши зарур. Танловимиз 15 апрелгача давом этади. Ушбу танловда фаол иштирок этасиз, деган умиддамиз. Танлов бўйича саволларингизни қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин: info@muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvIMmKN1VM3moembed

12:38 / 01.11.2016 4939
embedhttpswww.youtube.comwatchvmkNOpc9HHwembed

14:20 / 27.10.2016 18164
 Муқаддима Мана, бу йилги ҳаж мавсуми ҳам бошланди. Ҳожиларнинг Маккаи Мукаррамага етиб борганини, у ердаги давоми...

10:37 / 08.04.2019 10050