Умра қилувчилар учун энг асосий тавсиялар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу тавсиялар аслида энг биринчи берилиши керак эди.  Лекин олдингилари ёдимдан кўтарилиб кетмаслиги учун иссиғида ёзиб,  тарқатиб юбордим.


Қуйида умрага келишдан олдин қандай тайёрланиш кераклиги хусусидаги тавсияларимни беришга ҳаракат қиламан.

Бу тавсияларни ҳамма китобларда ўқиганмиз,  уламолардан эшитганмиз.  Лекин мен ҳам яна бир бор такрорлаб қўйишни лозим топдим.


1. Ҳаж ва умра қилишдан мақсадимизни белгилаб,  ниятни тўғрилаб олайлик.  Ҳаж қайси оятлар билан фарз бўлгану,  умра қайси ҳадислар билан суннат бўлган — китоблардан ўқиб-ўрганайлик.

2. Илк сафаримиз  Мадинага бўлади. Бу шаҳарнинг фазилати нимада эканини билиб олайлик.

3. Бу шаҳарда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари ва у ерда у зотнинг,  саҳобалари Абу Бакр Сиддиқ ва Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуларнинг қабрлари борлигини, уларнинг ҳар бирларининг қабрлари олдига келганда қандай салом бериш ва нима деб дуо қилишни ўрганиб, матнларини ёдлаб олайлик.

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари ёнида у зотнинг равзалари — яъни жаннатдаги боғлари бор.  Бу хабар қайси ҳадис билан собит бўлганини билиб олайлик.

5. Равза Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари билан минбарларининг ўртасида эканини, у ерда икки ракъат намоз ўқишнинг фазилати қанчалар улуғлигини ўқиб ўрганайлик.

6. У ерда қилинган дуолар ижобат бўлиши саҳиҳ ҳадислар билан собит бўлган. Шундай экан, равзага кирганда Аллоҳдан нималарни сўрашни олдиндан ўйлаб, кўнглимизга тугиб олайлик. Чунки у ерга кирганда инсонни шу қадар ҳаяжон, титроқ босар эканки, дуо қилишга ҳам ожиз бўлиб қоларкан. Кўпроқ охиратимизнинг хайрли бўлишини сўрайлик. Ўзимизга,  зурриёдларимизга икки дунё саодатини сўрайлик, жаннатни сўрайлик.

7. Ҳамма ёру биродарларнинг саломини етказишга ҳаракат қилайлик.

У ердан тез чиқариб юборишаркан. Саломларни умумий ҳолда етказиш ҳам мумкин экан.

8. Саёҳатга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қадамлари етган, у зотнинг рисолатлари билан боғлиқ жойлардан  Уҳуд тоғига, Қубо масжидига, Масжиди қиблатайнга, Бақиъ қабристонига олиб боришаркан.(Бақиъга аёлларни олиб боришмади). Уйда бу жойларнинг тарихини ўқиб ўрганиб қўйинг. Шунда борганингизда ўша воқеалар кўз олдингиздан худди кинодек ўтиб туради,  иншааллоҳ.



Давоми бор...


Барно Саидраҳмон


Муаллиф
Манба
Мавзуга оид мақолалар
Масжидларда1. Икки масжидда ҳам бомдоддан бир соат олдин таҳажжуд намозига азон айтилади. Баъзиларнинг давоми...

06:26 / 22.11.2022 1871
Меҳмонхонада1. Меҳмонхоналарда 2, 3, 4 кишилик хоналар берилади. Одатда битта хонага иккитадан пластик давоми...

08:54 / 23.11.2022 1601
15САБОҚЗамзам сувидан ичиш, Сафо ва Марва орасида саъй қилишУмра қилувчи мақоми Иброҳимда намоз ўқиб, дуолар давоми...

06:04 / 31.01.2023 1339
9. Умра қилувчига эҳромдаги ҳолатида ҳаром бўладиган ишларни яхшилаб билиб олинг.10. Маккаи мукаррамага давоми...

12:24 / 26.11.2022 4737