Умра қилувчилар учун энг асосий тавсиялар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


9. Умра қилувчига эҳромдаги ҳолатида ҳаром бўладиган ишларни яхшилаб билиб олинг.

10. Маккаи мукаррамага боришдан олдин мийқотда эҳромга кирилади. Аёллар учун алоҳида эҳром йўқ экан. Авратларини ёпиб турадиган,  ичи кўринмайдиган,  кенг,  пок кийим бўлса кифоя экан. Уни уйида кийиб олса ҳам бўларкан. Аёллар пок кийимларини кийиб,  умрани ният қилса, шу етарли экан.

Умра учун қилинадиган ниятни ёдлаб олинг.

11. Мийқот эҳромни ният қилгандан бошлаб "Лаббайка" айтилади.  Унинг матнини ҳозирдан ёдлаб,  маъносини билиб олинг. "Лаббайка"ни эркаклар баланд овозда,  аёллар ёнидаги одам эшитадиган даражада паст овозда айтади.

12. Яна қайта умра қилмоқчи бўлсангиз,  ёки бошқа кишилар номидан бадал умра қилмоқчи бўлсангиз,  мийқотга бориб,  ният қилиб келиш керак бўлади.  Меҳмонхоналар олдида "Аиша, Аиша!" деб турган таксичилар Танъимдаги Оиша онамизнинг номларидаги масжидга  ўзлари  обориб,  опкелишаркан.  У ерга бориб,  икки ракъат намоз ўқиб,  умрани ният қилиб келинади.

Бу мийқот ҳақидаги Оиша онамиз билан боғлиқ воқеанинг тарихини ўқиб ўрганинг.

13. Эҳромга кириб, Байтуллоҳни тавоф қилиш учун йўл олинади.  Байтуллоҳга илк бор кўз тушганда "Лаббайка" ни тўхтатиб,  дуо қилинади. Дуони ёдлаб олинг.

14. Тавоф қилиш яшил чироқдан бошланади.  Ҳар бир шавт,  яъни Байтуллоҳ атрофида айланишда ўқиладиган дуоларни ёдлаб олинг.  Бу дуоларни рукни ямонийга етиб боргунча ўқилади.  Рукни ямоний бурчагидан то Ҳажарул асвад бурчагига етиб боргунча ўқиладиган дуони ёдлаб олинг.

15. Ҳажарул асвадни ўпиш, истилом қилиш, рукни ямонийни  истилом қилиш қайси ҳадислар билан собит бўлганини,  уларнинг тарихини билиб олинг.

16. Ҳижри Исмоилга кириб намоз ўқишга ҳаракат қилинг.  Бу ҳақдаги ҳадисларни билиб олинг.

17. Тавофни тугатгач,  Мақоми Иброҳимда икки ракът намоз ўқилади ва дуо қилинади. Дуонинг матнини ёдлаб олинг.  У жой нима учун Мақоми Иброҳим деб аталишини ўқиб ўрганинг.

18. Сўнг  замзам суви ичилади.  Замзам тарихини ҳам ўрганиб қўйинг.

19. Сўнг Сафо ва Марва тепаликлари орасида 7 марта саъй қилинади.  Ҳар бир тепаликка борганда Байтуллоҳга қараб дуо қилинади.  Дуоларни ёд олинг.  Ҳожар онамиз билан бўлган воқеаларни ўқиб-ўрганинг.

20. Саъйни тугатганда ўқиладиган дуони ёд олинг.

21. Аёл киши сочининг учидан кесади.


Шунинг билан умра амаллари тугайди.


Яна бир тавсия:  араб ва инглиз ёки иккисидан бирида гаплашишни ўрганинг. Тил билиш жуда керак экан.

Сизда ҳали вақт бор. Иншааллоҳ, агар мазкур тавсияларга амал қилсангиз, ибодатларингиз Аллоҳ таоло рози бўладиган, бекаму кўст, мукаммал ибодатлардан бўлади.


Мен бу ерда фақат умра ибодатига оид тавсияларни бердим.  Ҳаж ибодатига тегишли тавсияларни Аллоҳ насиб қилса,  ҳажга келганимда беришга ҳаракат қиламан.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.



Барно Саидраҳмон


Муаллиф
Манба
Мавзуга оид мақолалар
Бу тавсиялар аслида энг биринчи берилиши керак эди. Лекин олдингилари ёдимдан кўтарилиб кетмаслиги учун давоми...

06:28 / 25.11.2022 2226
Меҳмонхонада1. Меҳмонхоналарда 2, 3, 4 кишилик хоналар берилади. Одатда битта хонага иккитадан пластик давоми...

08:54 / 23.11.2022 1620
Қурбонлик Қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган ҳайвондир.Фуқаҳолар истилоҳида қурбонлик .Махсус ҳайвонни давоми...

05:00 / 29.07.2020 2617
16САБОҚСоч кесиш ва эҳромдан чиқишСафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиб бўлгач, умра қилган эркаклар давоми...

06:33 / 04.02.2023 1771