«ҚАЙҒУДАН ХАЛОС БЎЛИШ»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Юсуф Ёқуб ибн Исҳоқ ал-Киндий араб файласуфи. Ал-Киндий асарларининг аксарияти бизгача етиб келмаган.  Унинг «Ақл ҳақида», «Жон ҳақида мулоҳаза», «Ашъёларнинг таърифи ва баёни», «Бешта субстанция ҳақида китоб» каби асарлари машҳур. Уларнинг кўпчилиги риёзиёт, мантиқ, фалсафа ва бошқа фанларга бағишланган.

«ҚАЙҒУДАН ХАЛОС БЎЛИШ »

Ал-Киндий кишиларни қайғудан халос бўлишига ёрдам берадиган 10 та тавсияни келтиради:

1.Ҳар қандай қайғу кимнингдир (бизнинг ёки бировнинг) ҳаракатининг натижаси бўлгани учун, бизни хафа қиладиган ишларни қилмаслик лозим.

2.Агар  бировнинг ҳаракати туфайли қайғуга чўмган бўлсангиз, ундан халос бўлиш учун аввалги қайғули ҳолатдан қандай чиққанингизни эсланг.

3.Қайғу вақтинчалик ҳолат бўлиб, ҳаттоки уни бошидан кечирганлар ҳам ҳаётдан завқ олиб, хурсанд бўлишлари мумкин.

4.Муаммолар ҳамда қийинчиликлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми экан, киши улар мавжуд бўлган дунёда яшашни ўрганиши керак.

5.Ҳасад  одамни заҳарлайди. Шунинг учун кимдир сиздан кўра кўпроқ нарсага эга эканини тан олишингиз даркор.

6.Ҳар бир бандага ризқни яратган Аллоҳ беради. Бирор нарсани бой берсак, демак бу Аллоҳнинг иродаси ила юз берган. Аксинча, бирор нарсага эга бўлсак, у ҳам Аллоҳнинг иродаси билан бўлади. Шундай қилиб, кимдир йўқотган жойда яна кимдир қўлга киритади.

7.Киши ҳаётида кўпгина катта заруратга эга бўлмаган нарсаларга талпинади, етиша олмагач, қайғу-аламга чўкади. Шунга  қарамасдан Парвардигори Олам дунёни шундай яратганки, ҳаттоки улкан китнинг ҳам кундалик ризқи (насибаси) тайин. Шунинг учун аслида керак бўлмаган нарсаларга кучни кетказмаган яхши.

8.Ҳар бир нарсанинг асл моҳиятини тушуна олишлик (кўра билишни) ўрганиш лозим. Ёмон кўринган эмас, балки чиндан ҳам ёмон нарсалардан нафратланиш керак. Ҳатто ўлимнинг ҳам ижобий тарафи бор – киши ердаги дард-аламлар маконини тарк қилади.

9.Айрила туриб (йўқотган ҳолимизда) ҳали ҳануз эга бўлиб турган маънавий ва моддий бойликларимизни ёдда сақлаш даркор.

10. Ҳар бир ёмонликда бир яхшиликни кўра билайлик. Ахир ҳар бир йўқотиш билан келажакда бизни кутаётган қайғу ва йўқотишлар сони камаймоқда.

Гўзал Дадамуҳаммедова тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
 Ҳикоя қилишларича, бир камбағал киши ҳайит кечаси кўчаларни кезиб юриб, кўп одамларни гўшткабоблар еб давоми...

20:43 / 02.01.2017 3638
Илм талаб  қилишга тўсқинлик қиладиган омиллар 2.Илмга иштиёқсизлик. Бунга бир қанча ҳолатлар киради, давоми...

14:19 / 31.01.2017 4040
embedhttpswww.youtube.comwatchvXDCXlySA3dcembed

16:38 / 08.02.2018 2789
Австралиялик машҳур киноактёр Рашод Стрикка йиллар давомида Ҳолливуддан бош роль учун таклифлар келган ва давоми...

21:00 / 30.12.2019 2268