Фарзандларингиз ўртасида адолат қилинглар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Фарзанд Аллоҳ таоло берган азиз ва буюк неъматлардан биридир.  Солиҳ ва диёнатли  фарзандларни камолга етиштириш ота-оналардан катта меҳнат ва таълим-тарбия талаб этади. Келажакда уларни халқига, оиласига фойдасига тегадиган шахс қилиб тарбиялаш эса  нафақат бу дунё манфаати учун, балки охират манфаати учун ҳам жуда муҳим ишлардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Бир динорни Аллоҳ йўлида сарфладингиз; бир динорни қул озод қилиш учун сарфладингиз; бир динорни бирор мискинга садақа қилдингиз; бир динорни аҳли оилангизга сарф қилдингиз; шуларнинг ичида энг ажри улуғи аҳли оилангизга сарф этилганидир” (Муслим ривоят қилган).

Фарзандларга мана шундай гўзал тарбия беришда эса, ота-оналар ниҳоятда зукко бўлиш керак. Энг аввало, улар фарзандларни бир-бировидан  ажратмасдан, ҳар бирига тенг муносабатда бўлишлари  талаб этилади.

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Башир ўғиллари Нўъмонни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хузурларига олиб келиб: «Мен бу ўғлимга ўзимдаги бир хизматкор болани ҳадя қилдим», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана шу каби нарсани барча болаларингга ҳадя қилдингми?» дедилар. Башир: «Йўқ» деганди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни қайтариб ол», дедилар.

Бошқа ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Болаларингнинг барчасига шундай қилдингми?» деганларида, Башир: «Йўқ», деди. Шунда у зот: «Аллоҳга тақво қилинглар ва фарзандларингиз ўртасида адолат қилинглар», дедилар. Бас, отам келиб, ҳалиги садақани қайтариб олди".

Қуръон ва суннатга амал қилувчи оилада фарзандларга бир хил муомалада бўлинади. Катта фарзандга ука-сингиллари учун ибрат ҳамда йўлбошчи эканлиги уқтириб борилади. Бир шахсият эгасининг шаклланишида, жамият билан муомаласида оилада олинган тарбия муҳим аҳамиятга эга.

Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, динимиз ўғилни қиздан ёки қизни ўғилдан афзал кўришни тақиқлайди. Фарзанд онгида она – муҳаббат, матонат, итоатгўй, меҳнаткаш сифатлари тимсоли, ота эса – фаҳм-фаросатли, зеҳнли, ўз тамойилларига эга оила бошлиғи сифатида шаклланган бўлади. Ота-она тарбияси, одоб-ахлоқи болаларга намуна бўлади. Улар катталарни такрорлашади.  Ўғилни қиздан ортиқ кўриб эркалайдиган оилалар жоҳил оилалар ҳисобланади. Айни яшаб турган давримизда ҳам кетма-кет туғилган қиз хонадонларда кўплаб оғриқли, аянчли ҳолатлар бўлиб туради. Қандайдир тиббий ҳисоблашлар орқали ўғил туғишга уринаётганлар, қиз фарзандлигини билгач, уни дарҳол олдириб ташлаётганларга қандай таъриф бериш мумкин?! Бу ҳолат ҳам жоҳилликнинг бир кўриниши эмасми?!

Ҳақиқий  мусулмон Aллоҳ таолонинг қазои қадарига рози бўлиб, бераётган барча неъматларига шукроналик руҳида яшасагина, иншааллоҳ, мақсади комил бўлади. Бу йўлда биз учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт тарзлари, болаларга муносабатлари намуна бўлади. Зеро,  улар у зоти бобарокат  таъриф берганларидек, жаннат капалакларидир.

 Ирода Исмоилова тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Йигирма еттинчи одоб ndashАллоҳни зикр қилиб ётиш.Ухлаш пайтида Аллоҳ таолони зикр қилиш суннат давоми...

07:00 / 20.03.2020 4856
Muslimaat.uz сайтида эълон қилинган йиллик танловдан Тарбия нима Тарбияrdquo сўзи арабча робаrdquo феълидан олинган давоми...

08:00 / 17.02.2020 4348
Уйқу Аллоҳ таоло томонидан инсониятга берилган катта неъматдир. Уйқу сабабли инсон ҳордиқ қиқаради, жисмига давоми...

07:00 / 14.03.2020 7230
Ҳукуматимиз 16 мартдан бошлаб таълим муассасалари учун бир неча ҳафталик карантин жорий этиш тўғрисида давоми...

01:46 / 18.03.2020 2571