Аҳмоқона ростгўйлик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Динимиз таълимотлари одамни ёлғон гапирмасликка, ростгўй бўлишга ўргатади, лекин ўрни келганда, баъзан ёлғонга ҳам рухсат берган. Келинг, шуни бир мушоҳада қилиб кўрайлик. Орамизда шундай одамлар ҳам учрайди. Улар: "Мен асло ёлғон гапирмайман",  деб кўп ҳолларда аҳмоқлик қилиб қўйганликларини тўғриликка йўядилар. Бир нечта мисоллар келтираман: бузилиб кетиш даражасига келган  оилани сақлаб қолиш, уларни муросага келтириб яраштириб қўйиш оқиллар иши. “Эринг билан гаплашдим, у сени яхши кўрар экан”, “Хотининг билан гаплашдим, у қилган ишидан пушаймон, асло ажрашгиси йўқ”, деб эр-хотинни ислоҳга келтириш учун ёлғон зарур. Ростгўйлик қилиб бир-бирларига орқасидан айтган хақоратларини етказишлик аҳмоқликнинг ўзгинаси. Пичоқ кўтариб бировни кимдир қувлаб келиб сўраса,  беркинган жойини кўрсатиб қўйган ростгўй одамни ким дердингиз? Албатта, аҳмоқ киши дейсиз!

Яна бир мисол: Кўнгилга яқин  биродарингизга ҳол сўрабми, соғиниб телефон қилдингиз, нариги томон қизилни босиб:  "Олгим келмади", деб хабар ёзса, бу:  "Сен билан гаплашгим келмаяпти", дегани-ку! Шу жойда уни ҳақиқатда ҳам гаплашгиси йўқ бўлса, ёлғон ишлатиши керак эмасмиди? Ҳа, шундай, аҳмоқлик кўнгилларни пайҳон қилади.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврлари экан. Бир саҳобий аёлидан: 

"Мени яхши кўрасанми?" деб сўрасалар, хотини индамабди. Эр яна,Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман: "Мени яхши кўрасанми?" десалар, аёли:  "Йўқ, яхши кўрмайман", деб жавоб берибдилар. Шунда бояги саҳобий маҳзун бўлиб, Умар розияллоҳу анҳуга бўлган воқеани айтиб бердилар. Ҳазрати Умар у аёлни чақиртириб:    "Сенми, шу гапни айтган?" десалар,  "Ҳа, Аллоҳни ўртага қўйиб сўраса, ёлғон гапирайми?!" дедилар. Ҳазрати Умар:  "Ҳа, ёлғон гапир!" деган эканлар.

Хотинингиз ёқмай қолган бўлса, унга ёлғон гапириб яхши кўраман, деб айтинг, эрингиз ёқмай қолган бўлса, кўнгли учун ёлғон бўлса-да, “Яхши кўраман” деб айтинг. Инсонда ростгўйлик билан бирга ақл ва фаросат ҳам бирга жам бўлсагина шунда гўзал фазилат намоён бўлади.

Фарҳодбек Жўраев

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvA72kY2gE3ucembed

12:22 / 08.09.2016 4923
2011 йили БМТнинг ЮНЕСКО Бош конференцияси ўзининг 36сессиясида 13 феврални Халқаро радио куни деб эълон қилди. давоми...

14:29 / 13.02.2019 5845
Масаллиқ 1 кг оқ ун, 1 стакан илиқ сут, 40 гр хамиртуруш, 150 гр эритилган кўй ёғи ёки сариёғ, 2 чой кошиғида туз, давоми...

15:25 / 29.09.2016 6828
Бу икки ракъатли намозни «таҳийяти масжид» «масжид саломи» намози дейилади. Ҳанафий мазҳабида имом хутба давоми...

11:38 / 24.05.2017 5297