“Христиан динида беш нарсани билдим ва уларни Исломда топдим”
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Христиан динида беш нарсани билдим ва уларни Исломда топдим”

Тереза Корбин:

Мен диний эътиқодлари турли хил оилада туғилганман. Отам агностик атеист, онам эса католик динига эътиқод қилишар эди. Мен католик бўлиб улғайдим. Мени ота-онам ҳақиқий католик динида тарбиялашди. Оиламизда ҳафтасига бир марта черковга бориш мажбурий эди. Саёҳатга чиққан вақтимизда ҳам ибодат учун тасбеҳдан фойдаланар эдик. Беш ака-синглим ва мен католик мактабда ўқидик. Исломни ўргана бошлаганимда, католик тарбиямга боғлиқ кўп нарса топдим.  Шунда  Ислом дини янги дин бўлмай, охирги мукаммал дин эканини англаб етдим. Исломни ўрганганим сари одамлар Инжилни ўзгартирганига қарамай, унда ҳанузгача сақланиб қолган асл хабар ва Исо алайҳиссалом давридаги  дин қандай бўлганини билиб олдим.

Католикларда учратганим ва  Исломда топганларим:

1. Пешонадаги қора из.

Катехизм дарсидан сўнг онам эшитган нарсаларини баҳам кўрди. У қийналиб: "Қиёматга яқин Худо одамларини пешонадаги қора нуқталари орқали ажрата оламиз", деган экан", деб айтди. Бу гаплар мусулмонларнинг пешонасидаги сажда излари ҳақида эди. “Худойимизнинг хизматкорларини пешонасига муҳр босмагунимизча, ерга, денгизга ва дарахтларга зиён еткизманглар" (Инжил, Ваҳий 7:3).

2. Каҳф сурасида хабари берилган ғор эгалари ҳақида. Христиан динида еттита ухлаб ётган ёшлар ҳақида ҳикоя бор. У Рип ван Винк исмли одам ҳақидаги эртакка айланган. Христианлар таъкидлашича, золим бошқарадиган мамлакатда еттита солиҳ йигитлар бўлган. Мажусийликни ташлаб ёлғиз Худога сажда қилгани учун золим подшоҳ уларни ўлимга ҳукм қилди ва йигитларга ўз фикрларини ўзгартириши учун бир неча кун муҳлат берди. Ёшлар ўз эътиқодига хиёнат қилишдан бош тортиб ғордан бошпана топишди ва ўша ерда 300 йил ухлаб қолишди. Қуръони каримнинг 18-сурасида кўп йиллар ухлаб ётишган ёш солиҳ одамлар ҳақида ҳам худди шундай сўз айтилган.

3. Ҳижоб.

Кўп масиҳийлар Исо алайҳиссаломнинг онаси Марямни пиктограммаларини ҳижобда кўради. Аммо бу нарса Библиянинг амридир, деб жуда кам одам тушунади. "Агар хотин бошини ёпишни истамаса, сочини қирсин. Агар аёл сочини олишдан ёки қиришдан уялса, уни ёпинглар". (Коринфликларга 11:6). Ушбу буйруқ Қуръони каримдаги 33-суранинг 59-оятида мавжуд:

«Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт: жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир»

4. Намозда шарққа бурилиш.

Лотин массаси вақтида руҳоний одамлар томон йўналади ва жамоа билан биргаликда шарққа қараб Худога сажда қилишади. Аксарият черковлар ҳозирда бундай қилмайдилар. Бу ҳолат мусулмонларнинг имом орқасида туриб унга эргашиб сажда қилишларига ўхшайди.

5. Исо алайҳиссаломнинг ибодат вақти ва уни Библияда ёзилганидай бажаргани, мусулмонлар ибодат қилишига ўхшайди. Мисол учун, бомдод намози, тонг отгандан бошланиб қуёш чиққунга қадар давом этади. "Эрталаб саҳарда у уйдан чиқиб, хилват жойга жўнади ва ўша ерда ибодат қилди" (Марк 1:35).

Мусулмон сифатида биз Исо алайҳиссалом бокира қиздан туғилганига, ерга қайтиб келишига, одам ва пайғамбар бўлганига, Аллоҳ унга юборган хабарига ишонамиз. Ва биламизки, асрлар давомида инсон Исо алайҳиссалом ва Библия хабарларини ўзгартирган. Аммо биз Исо алайҳиссалом давридаги диннинг асл кўринишини Ислом билан таққослаганимизда яққол кўришимиз мумкин.

Муаллиф ҳақида: Тереза Корбин Исломни қабул қилган янги мусулмонлар учун ҳаммуаллифликда ёзилган бир неча қўлланмалар муаллифи ҳисобланади. У 2001 йили Исломни қабул қилиб, мусулмон бўлган. Инглиз тили бўйича бакалавр даражасига эга. У ҳам ёзувчи, ҳам муҳаррир, ҳам графика бўйича рассом. Терезанинг фаолияти исломофобия, аёллар муаммолари, шунингдек,  турли дин ва маданиятларга мансуб халқлар ўртасидаги ихтилофларни бартараф этишга қаратилган.

 

Манба: islam.plus

Бибиражаб таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
ТАБРИКНОМАУстозимиз, буюк олим ва мужтаҳид, Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

02:26 / 09.11.2021 16607
Барчани зилзила қурбонларига бағишлаб хатми Қуръон қилишга чорлаймиз.Шунингдек, мусибатзада оилалар, давоми...

02:07 / 08.02.2023 2561
Саудия таълим вазири доктор Ҳамад ибн Муҳаммад АлАшайх яқинда янги тайинловни эълон қилди доктор Лилак давоми...

06:00 / 07.07.2020 3324
Aммо Мичиган штатидаги икки ўсмир қиз мусулмон аёллар ҳақида бирон бир китоб топа олишмаган.17 ёшли давоми...

04:41 / 14.03.2020 4764