Болалар зарарли стрессдан қандай ҳимоя қилинади?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Билиб қўйган яхши

Боланинг эҳтиёжлари қондирилмаса, унда зарарли стресс ривожланиши мумкин.

Янги туғилган чақалоқдаги очлик унинг ҳаётига таҳдид солади. У нимадир ноқулай эканлигини ҳис қилади ва буни йиғи билан ифодалайди. Агар ён-атрофда йиғининг сабабини ва уни қандай тинчлантиришни тушунадиган катталар бўлса, унда мамнуният ҳисси чақалоқнинг хотирасида сақланиб қолади. Стресс гармонлари даражаси пасаяди ва цикл қайта бошланади.

Агар бола эҳтиёжи қониқтирилмаса, унинг организми узоқ вақт стресс гармонини ишлаб чиқаради ва бу соғлиқ учун хавфлидир. Бундай вақтларда  аста-секин бола асабий бўлиб боради, тез чарчайди, вазн йўқотади, мияда синапсларнинг пайдо бўлиши камаяди. Бола бундай шароитда яшаса, мия ярим кортексининг турли қисмлари ўртасида боғланишни таъминлайдиган нервларни ривожланиш жараёни бузилади. Токсик (заҳарли) муҳит болалар учун жуда хавфлидир. Бу стрессга тўла муҳитдир.

Биласизми, болаларда қандайдир радар бор бўлиб, улар билан ота-оналар ўртасидаги келишмовчиликлар, оилада кескин ҳолатлар, жамиятдаги зўравонликлар пайдо бўлганида улар буни ҳис этадилар. Буларнинг барчаси боланинг ўсишига салбий таъсир қилади.

Қачонки бола зўравонлик доимо мавжуд бўлган муҳитда ва ёки аксинча у эътиборсиз бўлган муҳитда улғайса, бунинг барчаси боланинг ўсиши ва ривожланишига ҳалокатли таъсир қилади. Ривожланиши таҳдид остида қолган бола бу жуда оғир шароитларда яшовчи бола демакдир. Бу болада стресс даражаси жуда юқори бўлади.

Кўп ҳолатда биз  – жамият аъзолари бу борада ота-оналарга ёрдам бермаймиз. Биз ота-оналарни қўллаб-қувватламаймиз, уларга фарзандининг эҳтиёжини қондира оладиган шароит яратмаймиз. Афсуски бундай ҳолатлар ҳалокатли муҳитни пайдо бўлишига олиб келади.

Агар сиз болаларнинг ривожланиши учун керакли ёрдамни кўрсатишга қодир бўлсангиз, демак, келажакда сиз жамиятнинг соғлом аъзосини тайёрлайсиз. Бу эса ўз-ўзидан жамиятдаги зўравонлик даражасини камайишига, турли  муаммоларни оз бўлса-да, бартараф этилишига сабаб бўлади. Шунингдек, невротик касалликларни ҳам олди олинади. 

Ушбу даврда болани зарурий парвариш ва ғамхўрлик билан таъминлаш соғлом жамият қуриш учун ҳисса бўлади.

Бу бутун инсониятни ҳимоя қилишнинг бир усули.

Манба: UNICEF.org.

Бибиражаб таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Гаджетлардан фойдаланиш анчайин оммалашган даврда унинг зарарлари ҳам ҳаётимизга ўз таъсирини кўрсата бошлади. Кўплаб отаоналар кичик ёшдаги фарзандларини давоми...

20:00 / 20.06.2020 2716
Қиз боланинг тарбияси билан унинг отаонаси, бувибоболари, акаукалари, опалари, аммаю ҳола, тоғаю амакилари иштирок этадилар ва улар қиз болани қандай тарбиялаш давоми...

17:19 / 24.07.2020 6812
ТарбияАёл киши ўзига жуфт танлашда ва унга муносабат қуришда отаси унга бўлган муносабатни эсга олиб қуради.Агар отасининг муносабати унга ёшлигида яхши бўлса, давоми...

17:35 / 07.07.2020 2371
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ўзингизга зарар етишини сўраб дуо қилманглар, фарзандингизга давоми...

17:25 / 11.04.2020 3853