Юртимизда болалар сони қанча?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биласизми?

Юртимизда болалар сони қанча?

Ўзбекистон аҳолисининг 10 миллионга яқинини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил қилади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

2020 йил 1 январ ҳолати бўйича мамлакатда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 9 миллион 870 минг 276 нафарни ташкил етган. Шундан, 5 миллион 112 минг 470 нафари ўғил болалар бўлса, 4 миллион 757 минг 806 нафари қиз болалардир.

Республикада 0–14 ёшдаги ўғил-қизларнинг 4 миллион 559 минг 212 нафари шаҳарда, 5 миллион 311 минг 64 нафари эса қишлоқ жойларда истиқомат қилади.

“Дунё болалари учун келажак”

БМТнинг Болалар жамғармаси ЮНИСЕФ болаларнинг яшаши ва ривожланиши учун энг яхши ва энг ёмон шароитларга эга давлатлар рейтингини эълон қилди. Халқаро ташкилотнинг талқинига кўра, болалар учун энг яхши шароитлар Норвегияда яратилган. Ўзбекистон бу борада 180 та давлат ичида 71-ўринни эгаллади.

Бу ҳақда БМТнинг “Дунё болалари учун келажак” деб номланган маърузасида маълум қилинган.

Маърузага кўра, болаларнинг келажаги учун энг яхши шароитлар Норвегия, Жанубий Корея, Нидерландияда яратилган. Етакчи ўнталикдан Франция, Ирландия, Дания, Япония, Бельгия, Исландия, Британия ҳам ўрин олган.

Болалар учун энг ёмон шароитлар эса Сомали, Чад, Марказий Африка Республикасида қайд қилинган.

“Маъруза Норвегия, Корея Республикаси ва Нидерландияда болалар яшаши ва равнақ топиши учун энг яхши шароитларга, МАР, Чад, Сомали, Нигер ва Мали энг ёмон шароитларга эгалигини кўрсатмоқда”, дейилган хабарда.

Мутахассислар маърузада 180 та давлатда болалар учун яратилган имкониятларни таққослашган. Унда болаларнинг яшаши ва равнақ топиши учун яратилган шароитлар, жумладан давлатнинг соғлиқни сақлаш, таълим тизимлари ривожлангани, экологияси, иқтисодиёти таҳлил қилинган.

Ўзбекистон 180 та давлат ичида 71-ўринни эгаллаган. Экспертлар Ўзбекистонни паст-ўрта даромадли давлат деб баҳолашган.

Марказий Осиё давлатларидан Туркманистон рейтингда 52-ўринни, Қозоғистон 59-ўринни, Қирғизистон 96-ўринни, Тожикистон 98-ўринни эгаллаган.

Ўғил болалар ҳақида 10 та ажойиб факт

Ўғил болалар жуда истеъдодли бўлиб, уларда ўртача IQ тенгдош қиз болаларникидан юқори. Лекин йигитлар мактаб ва университетларни қизларга нисбатан 30 фоиз кўпроқ тарк этишади.

Улар бизни эшитишмайди. Том маънода ўғил болаларнинг эшитиш қобилияти қизларникидек ўткир эмас. Шунинг учун, ўғлингиз илтимосингизни атайлаб эшитмасликка олаётгандек бўлиб туюлса, хафа бўлишга шошилманг, илтимосингизни яна бир марта баландроқ овозда қайтаринг.

Улар пул билан муомала қилишни жуда яхши билишади. Ҳаттоки 4-5 ёшли ўғил болаларнинг 70 фоизи оддий «молиявий операциялар»ни эплай олишади.

Улар эҳтиёткорлик ҳақида мулоҳаза қилиб ўтиришмайди ва буни туғилган заҳоти намоён эта бошлашади. Натижада ўғил болалар қизларга нисбатан 4 марта кўп жароҳат олишади.
Уларнинг организми ҳимоясиз бўлиб, ўсмирлик ёшига етгунча қизларга нисбатан кўп касал бўлишади. Улар айниқса нафас тизими ва юрак касалликларига мойилдирлар.

Аутизм ҳам ўғил болаларда кўпроқ учрайди.
Уларнинг иродаси жуда ҳам мустаҳкамдир. Шунинг учун ўғил болалар компьютер ўйинларига ўрганиб қолиш, чекиш ва шунга ўхшаш бошқа хил тобелик ҳолатларини қизларга нисбатан 80 фоиз тез ва осон енгадилар.
Улар рангларни яхши ажрата олишмайди. Уларга қўйиб берсангиз, шафтоли деган мева бор, асло пушти рангнинг бир тури эмас, деб қатъий туриб олишади.

Уларнинг сони дунё миқёсида олиб қараладиган бўлса, қиз болалар сонидан кўп. Бу янги туғилган болалар статистикаси бўлиб, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келади.

Улар дунёни бошқача кўз билан кўришади. Ўғил боланинг кўзида ҳаракат, йўналиш ва тезликни фарқлашга жавоб берувчи ҳужайралар кўп, шунинг учун улар бу нарсаларни жуда яхши пайқайдилар. Қизлар эса асосан турли хил рангларга, нарсаларнинг тузилишига эътибор беришади.

Улар бизни ростдан ҳам жуда яхши кўришади. Одатда, қиз болани дунёдаги энг меҳрибон одам деб ҳисоблашади. Лекин психологларнинг фикрича, ўғил болалар ота-оналарига анча кучлироқ боғланган бўлиб, бу муносабат уларда бир умрга сақланиб қолади.

Интернет мақолалари асосида тайёрланди.

Мавзуга оид мақолалар
Muslimaat.uz сайтида эълон қилинган йиллик танловдан Тарбия нима Тарбияrdquo сўзи арабча робаrdquo феълидан олинган давоми...

08:00 / 17.02.2020 4464
Қиз боланинг тарбияси билан унинг отаонаси, бувибоболари, акаукалари, опалари, аммаю ҳола, тоғаю амакилари давоми...

03:19 / 25.07.2020 8312
Ғарб тегирмони сизнинг фарзандларингизга, набираларингизга раҳм қилмайди.Шайх Али Тантовийнинг набираси давоми...

19:26 / 02.11.2022 2679
Қуллик психологияси нима, қандай қилсак .қул, эмас, эркин шахсни жамиятга етказиб бера оламиз Бугунги давоми...

17:10 / 19-avgust 914