«TASHKENT BOOK FEST – 2019»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун "Узэкспомарказ"да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ташкил этилган «TASHKENT BOOK FEST – 2019» I Тошкент Халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ўз ишини бошлади.

Ушбу анжуманда китоб тақдимотлари, ёзувчи-шоирлар иштирокидаги ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари, тренинглар ўтказилади. Кўргазмага ташриф буюрувчи меҳмонлар учун бир қанча акция ва танловлар ҳам ташкиллаштирилган.

Анжуманда етти мамлакатдан ташриф буюрган нашриёт-матбаа вакиллари, хорижлик муаллифлар ҳам иштирок этяптилар. Шу билан бирга, юртимиздаги ўттиздан ортиқ давлат ва хусусий нашриёт ташкилотлари ҳам ўз маҳсулотларини намойиш этмоқдалар.

«Аудиокитоб» лойиҳаси доирасида тайёрланган илк маҳсулот — Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романининг аудиоверсиясидан парча тақдим этилиши кўргазма меҳмонларида алоҳида қизиқиш уйғотди.

Кўргазма дастуридан болажонлар учун ҳам қизиқарли лойиҳалар ўрин олган бўлиб, мушоиралар, интеллектуал ўйинлар, адиблар билан ижодий учрашувлар, хаттотлик ва тасвирий санъат машғулотлари ташкил этилган.

Ушбу маданий тадбирга ташриф буюрар эканмиз, китоблар ва китобхонлар, ижодкорлар оламининг ёқимли, шу билан бирга жўшқин манзарасига гувоҳ бўлдик. Тақдим этилаётган асарларнинг аксарияти ўзбек китобхон аёлларининг қизиқишларига мос эканлиги, хусусуан, исломий адабиётларнинг хилма-хиллиги бизни яна ҳам қувонтирди.

Татаристон ва Озарбайжондан ташриф буюрган китоб тақдимотчилари ўз юртларидаги муслима аёллар ҳаётидан ҳикоя қилувчи бир неча асарларни мутолаа учун тавсия қилдилар.

Кўргазма меҳмонлари ва бир неча адиблар билан сайтимиз мухлислари учун қизиқарли суҳбатлар тайёрлашга ҳаракат қилдик. Ушбу суҳбатлар, иншааллоҳ, яқин кунларда саҳифаларимиз орқали тақдим этилади.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
АЁЛЛАРНИНГ ЗЕРИКИШИ ҲАҚИДАГИ ЎЙЛАР Тавбатазарру қилинг, бекорчиликни ҳайданг Турмуш ўртоғингиз давоми...

09:20 / 09.04.2017 5443
Кўнглингда, бошингда тинмай айланиб, тинчлик бермаётган хаёллардан, фикрлар оқимидан, кечинмалардан давоми...

22:03 / 13.12.2016 7324
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси 20 декабр, 2013 йилда ўз резолюцияси билан 3 март санасини давоми...

11:39 / 03.03.2019 4651