Крайсчерч қурбонларининг 200 қариндоши ҳажга таклиф қилинди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шу йили март ойида Янги Зеландияда содир бўлган Крайстчерч воқеаси қурбонларининг жами 200 та қариндошлари 16 июль куни расман бу йилги мавсумда ҳаж сафарига таклиф қилинди, деб хабар беради Asharq Al-Awsat нашри.
“Ушбу ташаббус "Ҳаж ва умра учун меҳмонлар дастури"нинг бир қисмидир. Биз бу биродарларимизни исломофобик терроризм ва уни қўзғатувчиларга қарши туриш учун таклиф қилдик, дейди Саудия Арабистонининг Исломий масалалар, даъват ва иршод вазири Доктор Абдуллатиф аш-Шайх. – Биз барча диний таълимотлар ва инсоний қадриятларни бузган Крастчерч ҳужумларида ҳалок бўлган қурбонлар яқинларининг қайғуларини бироз бўлса-да, енгиллаштиришни истадик”.
Вазирнинг сўзларига кўра, вазирлик уларнинг барча йўл харажатларини қоплайди ва мавжуд хизматлар билан таъминлайди. “Бизнинг Янги Зеландиядаги элчихонамиз ҳам қурбонларнинг оилалари ҳажни адо этиши учун керакли бўлган барча нарсалар билан таъминланиши устида ишламоқда”.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
gallery ids3281,3282,3283,3284,3285,3286,3287,3288,3289,3290,3291,3292,3293

13:00 / 09.11.2016 5219
Аллоҳ таолога бандаларнинг дуо қилишлари маҳбубдир. Дунёда қайтақайта бир шахсдан кичиккичик нарсалар давоми...

06:11 / 29.12.2016 3834
        Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Китобида икки оят бор, унда бугунги кундаги мусулмонларнинг давоми...

09:16 / 28.02.2017 5960