Рамазон фазилатлари (46-50 ҳадислар)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

46

. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «يَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ: إِنَّ أَحَبَّ عِبَادِي إِلَيَّ أَعْجَلُهُمْ فِطْرًا».

حسن.

Қирқ олтинчи ҳадис:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганлари ривоят қилинади:

«Аллоҳ азза ва жалла айтади: «Бандаларимнинг Менга энг суюклиси ифторга энг шошганидир».

Ҳасан ҳадис.

Изоҳ: Ифторга ошиқиш, саҳарликни кечга суриш деганда вақтдан тажовуз қилиш тушунилмаслиги керак. Акс ҳолда рўза рўза бўлмайди. Саҳарликни кечиктираман деб, субҳ кирганда ҳам еб ўтириш мумкин эмас. Ифторликка шошаман деб, кун ботмай туриб очиб юбориш ҳам ножоиз.

Ҳадиси шарифлардаги бу ундовларда бир қанча ҳикмат ва мақсадлар бор. Масалан:

А) Саҳарликни охирги пайтигача суришда ҳам, ифторни илк вақтида бошлашда ҳам банда вақтни жиддий ва дақиқ кузатиши керак бўлади. Бу эса унинг Аллоҳнинг ибодатига жуда ҳам эътиборлилигини, ҳукмига нақадар итоаткор эканини, Унинг амрини қанчалар риоя қилишини кўрсатади, нафсоний истакларини ҳам, ақлий тасарруфларини ҳам Роббига тўла бўйсундирганини билдиради ва ҳақиқий бандаликни изҳор қилади. Акс ҳолда эса кишида бундай туйғу паст экани намоён бўлади;

Б) Оғизни охирги пайтида ёпиб, илк вақтида очиш учун киши дақиқа ва сонияларни кузатар, озгинага адашса ҳам ибодати бекор бўлишини ҳис қилар экан, сонияларни Аллоҳ таолони муроқаба қилиб ўтказади. Бу эса мусулмон кишини ҳаётининг ҳар бир дақиқасини, ҳар сониясини Аллоҳ таолони эслашга, Унинг кузатувини ҳис қилиб ўтказишга, ҳар бир амалини унинг назоратини ҳисобга олган ҳолда бажаришга ўргатади;

В) Киши саҳарликни сўнгги пайтигача қадаб, ифторни илк онидан очишга уриниши баробарида мусулмон сифатида вақт риоясини қилишни, умрининг ҳар бир лаҳзасини ҳисоблаб ўтказишни ўрганади, ҳатто еб-ичишдек табиий эҳтиёжларини ҳам тартибга солишга, уларда ҳам вақтни риоя қилишга кўникма ҳосил қилади;

Г) Саҳарликни сўнгги пайтига суриш узоқ еб ўтириш дегани эмас, оғизни эрта очиш ҳам таровеҳгача бемалол еб-ичиш учун эмас, балки мақсад тунги ибодат ва зикрга вақтни кўпроқ қолдиришдир;

Д) Маълумки, рўза амали буюк ибодат. Рамазондаги кейинги улуғ амал тунги тиловату намоз-зикрлардир. Рамазон ойи ибодат ва қурбат ойи экан, мусулмон кишининг йил мобайнида қандайин сабот ва салоҳиятда юриши Рамазон ойидаги ҳолатига боғлиқ экан, Рамазоннинг ҳар бир лаҳзасини ибодат билан банд қилиш, уни тўла солиҳ амалга айлантириш керак бўлади. Бунинг учун ибодатларнинг ораси узилмаслиги, Рамазон узлуксиз тоатга айланиши керак. Рўза ибодати қачон тановул қилинишидан қатъи назар, қуёш ботиши билан тугар экан, қуёш ботгандан кейин ҳам ифтор қилмай ўтириш вақтни ибодатсиз ўтказиш ҳисобланади. Шу боис оғизни ўз вақтида очиб, тезроқ тўйиб, тунги ибодатга киришиш тўғри бўлади. Саҳарликн охирги пайтида қилишдан мақсад ҳам имкон қадар туннинг охирги вақтигача ибодат қилиш учундир. Рўза тутиш ибодат экан, уни адо қилиш учун қилинган амал – еб-ичиш ҳам ибодат сирасига киради. Аммо бу еб-ичишнинг мазкур ибодатга керак бўлганичаси ибодатга дахлдор, ундан ортиғи одатда ибодат сирасига кирмайди. Шу боис унга керагидан кўп вақт ажратиш Рамазон лаҳзаларини бўш ўтказиш бўлади.

Таъкидлаш лозим бўлган яна бир ҳақиқат шуки, ибодатда эҳтиёткорлик қилмоқчи бўлиб, ифторликни кечиктириш ёки саҳарликни барвақт тўхтатиш ҳам суннатга хилоф. Вақт ҳақида тараддудланган пайтда шаҳарларнинг паст-баландлигига қараб, 1 ё 2 дақиқа эҳтиётини олиш мумкин. Аммо бунда ҳам ҳаддан ошиши дуруст бўлмайди. Маълумки, одатда ифторни кечиктириш ана шундай эҳтиёт юзасидан бўлади. Шундай бўлса-да, уни кечиктириш умматдан яхшилик кетиши ҳисобланади. Юқоридаги ҳадиси шарифлардаги «Одамлар саҳарликни тезлатар эканлар, яхшиликдадирлар», деган ҳадисдан шу маъно тушунилади. Зотан, бундай ҳолат суннатга бепарволик, ўз ақлу туйғусини шариат қолипига солмасликдан келиб чиқади ва юқорида айтилган фазилат ҳамда фойдалардан маҳрумликка олиб келади.

Қолаверса, рўзанинг фарзи ва рўзадорнинг ниятига кўра, киши нимадир тановул қилмаса ҳам, субҳ кирмагунча оғзи ёпилмайди, рўзаси бошланмайди, қуёш ботгандан кейин ҳар қанча вақт ҳеч нима тановул қилмай кутмасин, рўзаси очилиб бўлган бўлади, ибодати кесилади.

 

47

فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ

عَنْ سَالِمٍ عَنْ أَبِيهِ يَبْلُغُ بِهِ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: رَأَى رَجُلٌ لَيْلَةَ الْقَدْرِ فِي الْعَشْرِ الأَوَاخِرِ، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَرَى رُؤْيَاكُمْ قَدْ تَوَاطَأَتْ عَلَى هَذَا فَاطْلُبُوهَا فِي الْعَشْرِ الأَوَاخِرِ».

متفق عليه.

Қадр кечаси ҳақида

Қирқ еттинчи ҳадис:

Солим отасидан у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказиб бундай деганини ривоят қиладли:

«Бир киши Қадр кечасини охирги ўн кунликда кўрди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тушларингиз шунга тўғри келганини кўряпман, уни охирги ўн кунликдан истанг», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

48

عَنْ نَافِعٍ، قَالَ: سَمِعْتُ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ عُمَرَ، قَالَ: أُرِيَ رِجَالٌ مِنْ أَصْحَابِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فِي الْمَنَامِ أَنَّ لَيْلَةَ الْقَدْرِ فِي السَّبْعِ الأَوَاخِرِ مِنْ رَمَضَانَ، فَقَامَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: «أَرَى رُؤْيَاكُمْ قَدْ تَوَاطَأَتْ أَنَّهَا فِي السَّبْعِ الأَوَاخِرِ، فَمَنْ كَانَ مُتَحَرِّيًا فَلْيَتَحَرَّهَا فِي السَّبْعِ الأَوَاخِرِ».

متفق عليه.

Қирқ саккизинчи ҳадис:

Нофеъдан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Умарнинг шундай деганини эшитдим: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир қанчаларига Қадр кечаси охирги етти кунликда экани тушида кўринди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб: «Тушларингизнинг унинг охирги етти кунликда эканига тўғри келганини кўряпман. Ким уни мўлжалласа, охирги етти кундан мўлжалласин», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

49

عَنْ مَالِكِ بْنِ مَرْثَدٍ , عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: قُلْتُ لأَبِي ذَرٍّ، سَأَلْت رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ لَيْلَةِ الْقَدْرِ , قَالَ: أَنَا كُنْتُ أَسْأَلُ عَنْهَا، يَعْنِي أَشَدَّ النَّاسِ مَسْأَلَةً عَنْهَا، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، أَخْبِرْنِي عَنْ لَيْلَةِ الْقَدْرِ فِي رَمَضَانَ هِيَ أَوْ فِي غَيْرِهِ؟ فَقَالَ: «لا , بَلْ فِي شَهْرِ رَمَضَانَ» , فَقُلْتُ: يَا نَبِيَّ اللَّهِ , أَتَكُونُ فِي الأَنْبِيَاءِ مَا كَانُوا، فَإِذَا قُبِضَتِ الأَنْبِيَاءُ وَرُفِعُوا رُفِعَتْ مَعَهُمْ، أَوْ هِيَ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ؟ قَالَ: «لا , بَلْ هِيَ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ» ، قَالَ: قُلْتُ: فَأَخْبِرْنِي، فِي أَيِّ شَهْرِ رَمَضَانَ هِيَ؟ قَالَ:«الْتَمِسُوهَا فِي الْعَشْرِ الأَوَاخِرِ، وَالْعَشْرِ الأُوَلِ» , وَحَدَّثَ نَبِيُّ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَحَدَّثَ، فَاهْتَبَلْتُ غَفْلَتَهُ، فَقُلْتُ: يَا نَبِيَّ اللَّهِ , أَخْبِرْنِي فِي أَيِّ عَشْرٍ هِيَ؟ قَالَ: «الْتَمِسُوهَا فِي الْعَشْرِ الأَوَاخِرِ، وَلا تَسْأَلْنِي عَنْ شَيْءٍ بَعْدَهَا» ، ثُمَّ حَدَّثَ وَحَدَّثَ، فَاهْتَبَلْتُ غَفْلَتَهُ فَقُلْتُ: أَقْسَمْتُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ بِحَقِّي عَلَيْكَ , لَتُحَدِّثَنِّي فِي أَيِّ الْعَشْرِ هِيَ، فَغَضِبَ عَلَيَّ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ غَضَبًا مَا غَضِبَهُ عَلَيَّ مَا قَبْلُ وَلا بَعْدُ، ثُمَّ قَالَ: «الْتَمِسُوهَا فِي السَّبْعِ الأَوَاخِرِ، وَلا تَسْأَلْنِي عَنْ شَيْءٍ بَعْدَهُ».

حسن لغيره.

Қирқ тўққизинчи ҳадис:

Молик ибн Марсаддан, у отасидан ривоят қилади:

«Абу Зарр розияллоҳу анҳуга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қадр кечаси ҳақида сўраганмисиз?» дедим. У шундай деди: «Ҳа, у ҳақда мен сўрар эдим. – яъни у ҳақда энг кўп сўрайдиган одам мен эдим. – «Эй Аллоҳнинг Расули, менга Қадр кечаси ҳақида айтиб беринг, у Рамазондами ё бошқа ойдами?» дедим. У зот: «Йўқ, Рамазон ойида», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Набийси, у набийлар бор пайтида бўлиб, кейин улар (Аллоҳниг ҳузурига) кўтарилгач, улар билан бирга кўтарилиб кетадими ёки қиёматгачами?» дедим. «Йўқ, қиёматгача», дедилар. «Менга айтинг‑чи, у Рамазон ойининг қайси қисми?» дедим. «Уни охирги ўнликдан ва биринчи ўнликдан қидиринглар», дедилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлайвердилар, сўзлайвердилар. Бўш пайтларидан фойдаланиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, унинг қайси ўнликдалигини айтинг», дедим. «Уни охирги ўнликдан қидиринглар. Бундан кейин мендан  у ҳақида сўрама», дедилар. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлайвердилар, сўзлайвердилар. Бўш пайтларидан фойдаланиб, «Ҳузурингиздаги ҳаққ-ҳурматим билан қасам ичаман, эй Аллоҳнинг Расули, у ўнликнинг қайси қисмида эканини айтинг», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай ғазаб қилдиларки, ундан аввал ҳам, кейин ҳам менга бундай ғазаб қилмаган эдилар. Кейин: «Уни охирги етти кунликдан қидиринглар. Бундан кейин мендан у ҳақида сўрама!» дедилар».

Ҳасан лиғойриҳ.

50

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ يُقِيمُ لَيْلَةَ الْقَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ».

متفق عليه.

Эллигинчи ҳадис:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қадр кечасини иймон билан, савоб умидида ибодат билан ўтказса, олдингию кейинги гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар.

Муттафақ алайҳ.

Мавзуга оид мақолалар
Азон саси остида қолган осуда шаҳарни бир парча деразадан томоша қилар эканман, томоғимга аччиқ бир нарса давоми...

20:33 / 01.08.2020 2966
Гўзал қайин дарахти ҳар қандай интерьерга мос келади. Унинг ажойиб нозик шохлари кўзни қувонтиради. Бунинг давоми...

19:03 / 11.11.2016 4689
7 . « ». . Еттинчи ҳадис Назр ибн Шайбон шундай сўзлаб берди у Абу давоми...

23:05 / 21.05.2018 4986