XXV Республика қорилар мусобақаси қориялари (интервью)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2014 йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги  Камолон даҳасининг Хўжа Аламбардор жомеъ масжидида XXV Республика қорилар мусобақаси бўлиб ўтди. Унда «muslimaat.uz» сайти ходималари ҳам иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларига   устозларингиз ким, бутун дунё тан олган ва юртимиздаги машҳур қориларидан кимларга ҳавас қиласиз,  Қуръон ёдлашда қандай усуллардан фойдаланасиз, Қуръон ёдлашингизга нима туртки бўлган, Қуръон ёдловчиларга қандай маслаҳатлар берасиз, мусобақа олдидан нималарни ҳис қилаяпсиз каби саволлар билан мурожаат қилдилар. Зилола Абдулҳодиева, Ҳадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти талабаси: —  Устозларим Гулобод Қудратуллоҳ қизи, Розия Шодиева, Комила Абдувалиева, Гулчеҳра Зокирова, Чарос Рустамовалар бўладилар. Машҳур қорилардан Абдулбосит қори ва  ўзбек қорияларидан Нозима Нажмиддиновага ҳавас қиламан.  Сураларни ёдлашдан бир кун олдин такрор қиламан, эртаси кун эса саноқни адоғига етказаман. Бир-бирига ўхшаш оятларни ажратиб олиш менга қийинчилик туғдиради. Уларни иложи борича зеҳн билан ёдлаб олишга ҳаракат қиламан. Отамнинг менга айтган сўзлари Қуръонни ёд олишимга сабаб бўлган. Ўшанда падари бузрукворим, қория бўлганларнинг ота-онасига жаннатда тож кийдирилар экан, менинг ҳам шундай ниятим бор, дегандилар. Қуръон ёдламоқчи бўлганларга ададни тўлиқ қилишни, такрорни доимий қилишни, тажвид билан бошлашни ва энг муҳими ёдламоқчи бўлган оятларни кечда такрор қилишни тавсия қилардим. Ушбу мусобақада қатнашиш бахтини берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламан, иншааллоҳ. Гулруҳ Кенжабой Мирзо қизи, Тошкент Ислом институти талабаси: — Устозларим Неъматов Жаҳонгир, Маҳмудов Зафар, Аҳмаджонов Муҳаммад Жаъфар, Убайдуллаев Ислом домлалар ҳисобланади. Дунё қориларидан Миншави ва Шураймларга ҳавас қиламан. Қуръонни ёдлашда энг муҳим нарса устозларнинг тавсияларига оғишмай амал қилиш деб ўйлайман. Қория бўлмоқчиларга  доимо уcтозларни айтганларига амал қилишни, ота-она ва устозларнинг розилигини олишни, ниятни қатъий қилишни ва шунга яраша ҳаракат қилишни маслаҳат бераман.  Мусобақада устозларимиз кутган натижага эришишни Аллоҳ таолодан сўраб қоламан Асила Жамилова, Жўйбори Калон ўрта махсус Ислом билим юрти талабаси: —  Устозларим Абдуллаева Шоҳида, Аҳмедов Нарзулла, Мавлонов Жамол, Ҳалилова Ҳуснигул. Дунё қориларидан Ал-Афасий ва юртимиздаги Абдулқодир қорига ҳавас қиламан. Қуръонни ёдлашимга саҳобаларнинг ҳаёти ва Қуръони карим ҳақидаги ибратли кўрсатувлар туртки бўлган. Ёдлашда такрор ва саноқни мукаммал қилишга ҳаракат қиламан. Бўлажак қорияларга ёдлашни ёшлигидан бошлашни тавсия қиламан. Чунки, ёшликда олинган билим, тошга ўйилган нақш, деб бекорга айтишмаган. Ҳаммага Аллоҳ ёр бўлсин! Саодат Собирова, Жўйбори Калон ўрта махсус Ислом билим юрти талабаси: — Устозларим Аҳмедов Нарзулло, Муҳаммадшоева Роҳатхон ва бошқалар. Дунё қориларидан Ҳусорийга, Ал-Афасийга, Абдулбоситга ва юртимиз қориларидан Ҳасан-Ҳусан қориларга ҳавас қиламан. Қуръон ёдлашда дастлаб бир бетни 3 қатордан бўлиб, такрор қиламан. Кейин барини жамлаб, 60 та саноқ қиламан. Қуръон ёдламоқчи бўлганларга аввал яхшилаб тажвид билан эшитиб, сўнгра такрор қилишларини тавсия қиламан. Мусобақа олдидан ҳаяжон кучли. Аллоҳим юзимизни ёруғ қилсин! Омин!      
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Муҳтарама сайтимиз давоми...

07:22 / 09.02.2017 3549
gallery ids29720,29719,29718,29716,29717,29715 Куни кеча Тошкент 18 гуруҳи Мирза Юсуф жоме масжиди имом хатиби Раҳматуллоҳ давоми...

11:49 / 26.08.2017 3867
    20 ноябрь 2018 йил санасида Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим юртида мавлиди шариф бўлиб давоми...

12:06 / 21.11.2018 3335
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Биз мўминмусулмонларга Жума давоми...

18:17 / 14.12.2016 16437