Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар» ТАҲОРАТГА ОИД
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

16-масала

Агар бир кишининг қўли ёки оёғида жароҳат бўлса-ю, сув унга зарар етказадиган бўлса, (таҳоратда жароҳатнинг) устидан сув оқизмайди, балки унинг устидан нам қўли билан масҳ тортади. Агар масҳ ҳам зарар етказса, жароҳатни қолдириб, қолган жойларини ювади.

17-масала

Агар жароҳат устида боғич[1] бор бўлиб, уни ечиш жароҳатга зарар еткизса ёки уни ечиб, боғлаш машаққат туғдирса, ечиш лозим бўлмайди, балки устидан масҳ тортиб қўйиш кифоя қилади. Агар зарар еткизмаса ва машаққат бўлмаса, уни ечиш лозим бўлади ва жароҳат устидан масҳ тортилади.

18-масала

Агар боғич жароҳат жойидан кўпроқ жойни эгаллаган бўлса ва боғични ечиш зарар берадиган ёки машаққат келтирадиган бўлса, боғичнинг устидан масҳ тортади. Агар зарар бермаса ёки машаққат бўлмаса, боғични ечиб, жароҳатга масҳ тортади, бошқа жойларни эса ювади.

19-масала

Агар кишининг суяги синган бўлиб, унинг устидан тахта боғланган бўлса, ёки қон олинган бўлиб, қон олинган жой боғич билан боғланган бўлса, бунинг ҳукми худди ўтган икки масала каби бўлади. Агар қон олинган жойга ёки жароҳатга бир парча мато қўйиб, устидан боғич боғланса, агар боғични зарар етказмай ечиш имкони бўлса, уни ечиб, матонинг устига масҳ тортади. Агар имкони бўлмаса ёки машаққат туғдирса, боғичнинг устидан масҳ тортади.

20-масала

Боғич ёки тахтанинг ҳаммасига (тўлиқ) масҳ тортиш афзалроқ. Аммо аксар (кўпроқ) қисмига масҳ тортиш ҳам жоиз. Ярми ёки ярмидан озроқ қисмига масҳ тортиш жоиз эмас.

Ашраф Али Таҳонавий


[1]     Боғич: жароҳат боғлаб қўйиладиган дастрўмол ёки мато

Мавзуга оид мақолалар
Банда эркак бўлсин, аёл бўлсин, у хатодан холи эмас. Аёл дегани фаришта дегани эмас. Аёллар ҳам хато давоми...

06:03 / 19.11.2022 3320
embedhttpswww.youtube.comwatchv4dR2TowMRk0featureyoutu.beembed

19:29 / 07.02.2018 2372
 Қозон масжидида Қурбон ҳайити байрами олдидан жонлиқ сўйишга буюртмалар қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда давоми...

12:39 / 28.07.2018 2964
1 чой қошиқ туйилган ҳилба зайтун ва қора седана ёғи билан аралаштирилади, озгина қора мурчдан ҳам қўшса давоми...

07:38 / 27.11.2016 7001