Намознинг қавлий суннатлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намознинг қавлий суннатлари

1. Намозни очиш суннати: у эса эҳром такбиридан сўнгги: «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддук. Ва лаа Илаҳа ғойрук» деб айтиш. Тўровлари ривоят қилганлар. 2. Қироатдан аввал таъаввуз айтиш: «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим». 3. Басмала. Яъни: «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим». 4. «Фотиҳа»дан кейин «Омин» дейиш. Бу амални уламолар мустаҳаб дейишади. 5. «Фотиҳа» дан кейин сура ўқиш: Бомдод, Жума, Шом ва тўрт ракъат намозларнинг аввалги икки ракъатида, ёлғиз ўқувчига нафлларнинг ҳаммасида. Аммо маъмум маҳфий намозда ўқийди, жаҳрийда ўқимайди. 6. Рукуъдан қайтганда: «Роббана ва лакал ҳамд» дейиш. 7. Рукуъ ва сажда тасбиҳига зиёда қилиш. 8. Икки сажда орасидаги «Роббиғфир ли» га зиёда қилиш. 9. Охирги ташаҳҳуддан сўнг саловат айтиш. 10. Охирги ташаҳуддан кейинги дуо. «Аллоҳумма, инни аъузу бика мин азаби жаҳаннам ва мин азабилқобр ва мин фитнатилмаҳя валмамат ва мин фитнатилмасийҳид дажжал». 

Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

Намознинг амалий суннатлари

 1. Такбири таҳрима вақтида икки қўлни кўтариш.

2. Қўлларни такбирга қўтарганда панжаларни бир-биригача ёпиштирмай ва ёзиб юбормай ўз ҳолича қолдириш.

3. Муқтадий такбири таҳримани имомдан сўнг бевосита қилиши.

4. Эркак киши қулоқларининг юмшоқ жойигача, аёллар елкаларигача кўтаришади.

5. Қиёмда турганда, ўнг қўлни чап қўлнинг устига қўйиб, ўнг қўл ила чап қўлнинг билак суякларини ушлаш.

6. Эр киши чап қўлини киндик остига қўйиб ўнг қўлини чап қўли устига қўймоғи. Аёл киши икки қўлини кўксига қўймоғи.

7. Қуръонни тартил қилиш ва қироатни тадаббур қилиш.

8. Ишораи саббоба қилиш.

9. Салом берганда икки елкага тўла бурилиб салом бериш.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир мусулмон шахс ва оила яхши билиши лозим бўлган масалалардан бири мерос масаласидир. Мерос деганда давоми...

11:45 / 29.10.2016 9444
2013 йилнинг 18 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Камолон даҳасининг Хўжа Аламбардор жомеъ масжидида XXIV давоми...

06:14 / 30.12.2016 3922
Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз фазлингдан кўрсатиб, у зотга қиблани ўзгартириб берганингдек давоми...

10:28 / 07.03.2023 3350
Бир куни устоз шогирдларидан сўради Болаларим Аллоҳ таоло сизни дунё устидан ҳукмрон қилиб қўйганида давоми...

15:10 / 25.12.2018 5333