«muslimaat.uz» доим кўмакка тайёр!» тадбиридан сўнг айрим мулоҳазалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аввалроқ хабар берганимиздек, 16 октябрь 2018 йил санасида «muslimaat.uz» сайти «muslimaat.uz» доим кўмакка тайёр!» деб номланган тадбир ўтказган эди.

Мазкур тадбир кутилгандан ҳам чиройли тарзда ўтганини унинг мўлжалланган вақтдан кўра узунроқ давом этганидан, қизиқарли савол-жавоблар бўлганидан, шунингдек, таклиф этилган меҳмонларнинг ташаккурларидан билиш мумкин.

Тадбир бошланишидан аввал меҳмонларга сўров бланкалари тарқатилди. Бунда фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазалари, талаб ва таклифларини билиш ҳамда бу фикрлар асосида сайт фаолиятини янада яхшилаш мақсад қилинган эди.

Тадбир якунлангач, бланкаларни кўздан кечириш давомида уларнинг асосий қисми бўш, яъни тўлдирилмаган ҳолатда қайтарилганининг гувоҳи бўлдик. Келган меҳмонларга 80 дан ортиқ сўровнома қоғози берилган бўлса, шундан 33 таси тўлдирилган.

Очиқроқ айтганда, меҳмонлардан мазкур сўровномаларга “savollar.muslimaat.uz” сайтининг «Динда саволим бор», «Педагог маслаҳати», «Руҳшунос маслаҳати», «Шифокор маслаҳати», «Ҳуқуқшунос маслаҳати» бўлимларида яна қандай мавзулар ёритилиши ҳақида ўз мулоҳазаларини ёзиб қолдиришлари сўралган эди.

Шуни ҳам айтиб ўтиш ўринлики, мазкур ҳолат, яъни тарқатилган бланкаларга эътиборсизлик чет давлатларда айбли ҳолат саналади!

Сўровнома ўтказишдан асосий мақсадни юқорида билдирдик. Кўпчилик учун манфаатли бўлган мавзулар юзасидан суҳбатлар ўтказиш, фикр алмашиш, албатта, ўз ижобий натижасини беради. Шундай экан, бланкаларга ёзилган бор мулоҳазаларни-да эътиборга олиб, таклиф қилинган мавзуларни имкон қадар “savollar.muslimaat.uz” сайтида ёритиб бормоқчимиз.

Аллоҳ таоло илм истаб савол берган ҳар бир меҳмонимизга Ўзи ваъда қилган ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!

Мавзуга оид мақолалар
Сунъий билимлилик оқибатида пайдо бўлган шубҳалар хусусида сўз Шу пайтга қадар тушунтиришга ҳаракат давоми...

09:55 / 24.01.2017 4975
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Алҳамдулиллаҳи роббил аламин Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ давоми...

07:33 / 09.02.2017 5088
Ёнғин хавфсизлиги ойлиги    27 декабрь санасида Хадичаи Кубро аёлқизлар мадрасасида ёнғин хавфсизлиги давоми...

10:40 / 10.01.2017 6944
 Айтайлик, сен қушларнинг бир турини тарбия қилмоқчисан. Бунинг учун нима қилган бўлардинг Албатта, у ҳақида давоми...

12:17 / 15.05.2017 5323