Аллоҳга инонган ҳар бир ёш қизга (давоми)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сунъий билимлилик оқибатида пайдо бўлган шубҳалар хусусида сўз
Шу пайтга қадар тушунтиришга ҳаракат қилганим масалада, яъни аёлнинг кийим-кечаги, меҳнати ва таълими ҳақида Аллоҳ таолонинг ҳукмларида ҳеч бир ўзгаришга юз тутмайдиган очиқ далиллар бор. Унга инониб, ҳукмларини энг олийси деб билиб, бу хусусда ғайрат кўрсатишга мадад бордир. Ҳар кимнинг ушбу ҳукмларга мухтоб (яъни хитоб қилинган киши) бўлган ёки бўлмаган барча халқнинг Қуръони Карим Аллоҳнинг каломи эканига, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бутун оламга умид берувчи Пайғамбар эканига ишонишларида бу идрокка жо этишларига кифоят ва исбот бордир. Иймонида ёки Аллоҳнинг ҳукмларини энг олий деб билган ёки Яратувчининг ризосига эришмоқ учун интилган ҳар бир шахс биз ёзган сатрларни ёзиши ва хулосаларни чиқариши табиийдир. Аммо ушбуларга шубҳа аралаштириб ёзувчилар ҳам бор. Бироқ улар Аллоҳ таоло китобидан ва суннатнинг маъносидан хулосаларимизнинг тескарисини исботлайдиган моҳиятда таъвиллар чиқариш маҳоратига эгадирлар.Ўзларининг ёлғончи эканларини билган ҳолда шундай қиладилар. Сўзни таъвил этмоқ ва калималарнинг маъносини бузиб кўрсатмоқ қийин иш эмас. Илгариги замонларда дунёвий шарафга эга бўлиш учун Бани Исроилликлар бу ишни маҳорат ва устамонлик билан бажарганлар. Айни шаклда дунёвий манфаатлар йўлида бугунги «оқловчиларнинг» кўпи ҳам шу ишни қилмоқда. Яъни илоҳиёт илми билан шуғулланганларнинг кўпчилиги ҳам бу ишни бажарадилар. Уларнинг мақсадлари зоҳирий маънода ўзларига фоний дунё неъматларидан, мансаб ва мавқеларидан фойдаланаётган инсонларга яхши кўринмоқдир. Бошқарувчи идорачиларга қуллиқда бўлишдир, ёрдам қилишдир. Имом Шотибий «Мувафақат» номли китобида Аҳком қоидаларида ҳийла қилмоқ истаганлар ва далиллар, қонунларнинг асллари билан ўйнашга, табиийки, ҳақни таниш йўлида мусулмонларнинг турли гуруҳлари гуруҳбозликни бир томонга ташлаб, ўзаро ёрдамда бўлишлари зарур. Яъни Аллоҳнинг ғазабига йўлиқмаслик ва шайтоннинг ёлғонига мубтало бўлмаслик учун мусулмонлар бир-бирларига яқин, жипс бўлишлари шарт. Чунки фақат бирлик ҳолида ҳаракат этиш, ўзаро ёрдамнинг рўёбга чиқиши билан жамиятни издан чиқармоқчи бўлганлар маълум бўлади, уларнинг тузоқлари ва махфийликлари фош бўлади. Бундан кейин ҳеч ким уларнинг тузоғига тушмайди. Илло, ҳақни ўртадан йўқотиб, ўрнига ботилни жойлаштирмоқ учун аёл келтирадиган таҳлика қадар ҳавф йўқдир. Маълумки, бутун дин ва диёнат билан узоқ ва яқиндан алоқаси бўлмаган газета, журналлар, турли матбаа минбарлари аёл билан алоқадор исломий ҳукмларни шубҳа остига олиш қуролига айланган. Ғарб бу қуролни жуда усталик билан айлантирмоқда. Унинг таъсирига тушганлар бундай шубҳаларни дин ва диёнат номидан ўз нашрларининг биринчи саҳифаларида чоп этмоқдалар. Агар улардан бирлари бу оммалаштирилган уйдирма ёки ёлғондан иборат эканини ўзларига эслатмоқчи бўлса, шу заҳоти ниқобларини чиқариб, дин иршод минбаридан узоқлашганлигини сўйлайдилар. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шаънига қилган туҳмат ва бўҳтонларини бир зумда унутадилар. Ҳолбуки, улар ўзларининг ҳар бир чиқишларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шаънига ёлғон бўҳтонлар ёғдирадилар. Буни ўзлари ҳам эътироф этиб, тузоққа тушганларини тан олсалар ҳам, ҳақиқат қаршисида кўр ва карликларича қолаверадилар. Хўш, бу шубҳалар нималардан иборат? Мусулмон биродарларим, сиз билан ана шу масалани ўртоқлашмоқчимиз (албатта, Аллоҳ таолонинг изни ва ёрдами билан). Чунки илоҳий ҳақиқатларнинг асл маъноларини ўртага чиқаришимизда уларга бўлган иймонимиз янада ортади ва чалғитувчи тузоқлар, ёлғонларга нисбатан эътиборлироқ бўламиз. Яъни кўп ҳолларда диний кўринишлар касб этса-да, исломий маросимлар орқали сизга етиб борган бўлса-да, қайси ҳақ, қайси ботил эканини ажратиб олиш даражасича билимга эга бўлишимиз керак. Биринчи шубҳа. Баъзи кишилар бир аёлнинг бегона эркак билан истагани каби ва ҳижобга риоя қилмасдан ўтириб туриш, бирга бўлиши мумкин эканини исботлаш учун шу ҳадисни келтирадилар. Имом Муслимнинг Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилишига кўра, ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир қўшниси бор эди. Жуда мазали таомлар пиширарди. У Пайғамбаримиз учун таомлар тайёрлаб, ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни даъват этмоққа келди. Унга ҳазрати Оиша ва ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «йўқ» жавобини бердилар. У яна даъват этди. Ва ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аёлларини учинчи марта биргаликда даъват қилгач, хўп, дея унинг уйига бордилар. Бу ҳадиси шарифда кўрилгани каби бироз олдинроқ баҳс этганимиз нарсалардан фақат биттасига ишорат бордир. У ҳам бўлса ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Оишани қўшнисининг уйига олиб бориши масаласидир. Бу ишоратни бошқа ҳадисларда ҳам кўрамиз. Зеро, бошқа саҳобалар ҳам хотинларини масжидларга бирга олиб борардилар. Бошқа бир қанча ҳадисларда эса саҳобалар мўминларнинг оналарини ва билҳосса ҳазрати Оишани зиёрат этганлари, ҳадис аниқламоқ ёки фатволар сўрамоқ, ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳолларини ўрганмоқ учун уйларига борганини кўрамиз. Жуда яхши, у ҳолда юқоридаги далил билан «Уларга бирор нарса сўрасалар, ҳижоб орқасидан жавоб қилинг» маъносидаги буйруқ ва эркаклар олдида «ўралиб ўтиришни» талаб этилган ҳукмлар орасида бир фарқ борми? Табиийки, йўқ! Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Оишани ўзлари билан бирга қўшниникига олиб бориши ва даъватни аввал қабул этмаганлари ҳам бирор шубҳага асос туғдирмайди. Билишимизча, «Ал-Арабий» журналида шайх Аҳмади Бақурийнинг халқни алдамоқ ғояси ила аёлларни жамоа ичида эркаклар билан баробар яшашини ҳалол этган фатвосига қарши халқ томонидан жавоб ўлароқ, бир қанча раддия мактублари юборилди. Ва бу хатларнинг катта бир қисмида бу ёзувнинг қандай қарашлар туфайли майдонга келгани танқид қилинганди. Бироқ бу журналнинг соҳиби эркин танқидларнинг шарафини инкор этди ва улардаги овоздан қулоқларини беркитди, уларнинг соҳибларидан кўзларини олиб қочди. Табийки, буни Бақурийнинг ёзган алдовларини сир тутиш учун қилди. Акс ҳолда, очиқ-ойдин тарзда ҳақ ўртага чиқарди. Бироқ бу журналнинг соҳиби шу икки нарсани унутдики, инсонлар бу хусусда икки табақага бўлинганлар. Биринчиси, шаҳват ва жинсий эркинлик мубталосидирлар, бироқ бу на Бақурийнинг фатвосини ва на «Ал-Арабий» журналининг ёйилишини ўзига қалъа қилиб олмайди. Иккинчиси эса юзини Аллоҳга бурган, Аллоҳ рози бўлган йўл муваффақ бўлишига ишонган бўлиб, у ҳам Аллоҳнинг ҳукмини на «ал-Арабий»дан ва на Бақурийдан ўрганишга киришмайди. Журналнинг соҳиби инсонларни чалғитмоқ учун ҳозирлаган мантиқни севинч билан бағрига босди ва мингларча одамга ўқитди. Халқнинг овозини бор кучи билан бостирмоқ, бўғмоқ учун қўлидан келганча тиришди. Бу аҳволда ўзаро нифоқлар, ҳужумларга йўл очилди. Мусулмон ўлкаларида юзларча инсон бу чалғитишга қарши илми мантиқ доирасида ҳаракатга келдилар. Улар доим ҳақни юксалтирмоқ ва олийлигини инкор этувчиларга қарши курашмоқ учун майдондадирлар. Бундай инсонлар умрларининг охирига қадар ҳақ йўлдан қайтмайдилар. Бир нарса ўрганиш керак бўлса, хақ ана шундайлардан ўрганади. Зарар эса фақат чалғитувчининг ўз зараридир. Улар ҳеч бўлмаса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони унутмасинлар, охират азобидан қўрқсинлар. Кейин биргаликда боришлари ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз оиласига нисбатан олий ахлоқ, чуқур марҳаматини ва ҳазрати Оишага нисбатан ҳисларини кўрсатадиган зариф намунадир. Чунки ўшанда анча вақтдан буён ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйида қозон қайнамасди. Яъни ҳазрати Оишанинг ривоят қилишича, ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва оила аъзоларининг таоми фақат хурмо ва сувдан иборат эди. Агар шундай шароитда ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари билан бирга бу ҳолни кечиришга рози бўлган умр йўлдошларини ташлаб, қўшниникида ҳозирланган таом учун бир ўзлари борармидилар? Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам фазилатида бундай бир нарсани кўриш мумкинмиди? Шунингдек, Ҳандақ қазилган кун очлик ўзларини ва саҳобаларини ҳолдан тойдирганда, ҳазрати Жобир розияллоҳу анҳу бир товоққа етар-етмас таомга даъват этди. Пайғамбаримиз ўзларидан олдин барча саҳобалар ўтиргандан кейингина даъватни қабул қилдилар ва ўз қўллари билан гўштларни майдалаб, уларга тақсимладилар. Саҳобаларга хизмат кўрсатиш мақсадида энг четда ўтирдилар, саҳобаларнинг қорни тўйганига ишонч ҳосил қилмагунча, дастурхонга қўл урмадилар. Кўриниб турибдики, юқоридаги воқеада ҳазрати Оишанинг ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қўшниникига ҳижобсиз кетиши ва юз-қўлини очиб ўтиришига алоқадор далил йўқдир. Шунингдек, бу воқеада бугун исломий ҳаётга риоя этмаган оилаларда бўлгани каби, дунёвий яшашни хуш кўришни асослашга ҳеч қандай далил ҳам мавжуд эмас. Яъни бу ҳодисага бундай маъно беришлик қуёшни ғарбдан чиқишга зўрламоқ кабидир. Ҳазрати Оиша волидамизнинг ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қай кўринишда кетганларини мана бу оятдан ҳам тушуниб олишимиз мумкин: «Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар, (яъни бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар, магар бирор ҳожат учун чиққанларингизда эса) илгарги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар» (Аҳзоб, 33). Шунингдек, ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан бир нарса сўралганда, парда ортидан жавоб қилиниши, кўзларини тўсишлари зикр этилган «Нур» сурасининг 31-оятида улар кимларнинг ёнида юзларини очишлари буюрилган. Имом Муслим ва бошқаларнинг Анас ибн Моликдан ривоят қилганлари мана бу ҳадис масаланинг ойдинлашишига васила бўлади. Ҳадисда айтилишича, Умму Сулайм ҳолва пишириб, ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга юборганди. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайнаб бинти Жаҳш билан уйланиш муносабати ила саҳобаларини чақиргандилар. Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар бир жойда тўпланиб, суҳбат қуриб ўтирганлари учун ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёли саҳобалар чиқиб кетгунга қадар юзини деворга ўгириб ўтирди. Ҳазрати Оиша онамизнинг ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қўшниникига борганларидаги ҳолатдан асоссиз далиллар қидириб, Аллоҳнинг динига ва ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига қарши қўлламоқ оғир гуноҳдан ҳам оғирдир. Бундай йўл тутганлар ё билиб, ё билмаган ҳолда Ғарбнинг мусиқасига ўйнаган, йўлига юрган бўладилар. Шуни айтиш керакки, бугун баъзилар орзу қилаётган Ғарб ҳаёти ҳам тез жонга тегади ва ўшанда яна қайтадан шариатни тикламоққа ҳаракат бошланади. Шундай экан, бор нарсани йўқотиш ўрнига асраш, авайлаш яхшими ёки йўқотилганини тиклаш учун жон-фиғон бўлган яхшими? Бу масаланинг энг жўн томони. Асосий томони эса шундаки, биз йўлимизни шубҳалар билан ўзгартиришимиз керак эмас. Қуръон қонунлари ва ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадислари ёруғида ўз йўлимизда давом этишимиз зарур. Биринчи шубҳанинг хулосаси шудир. Қолаверса, у жиддий бир шубҳа бўлмасдан, арзон- гаров чалғиш оқибатидир.
давоми бор
Мавзуга оид мақолалар
Вақтисоати етиб, Аллоҳ таоло Муҳаммад мус­тафо соллаллоҳу алайҳи васалламга «Ва яқин қариндошларингни давоми...

12:17 / 10.01.2017 7891
Мактуб Тун зорланган ҳолда менга нидо қилаётган эди гўё Унинг бу ноласи ҳаёт устунингнинг бир ғишти кўчди, давоми...

11:10 / 07.12.2017 3696
Онам эрта қарибди. Ҳа... жудаям эрта. Яқиндагина сочлари қопқора эдику Наҳот сезмаган бўлсам... Одамнинг сочи давоми...

21:00 / 03.09.2019 3584
gallery linkfile ids7316,7317,7318,7319,7320,7321,7322,7323,7324 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номлари билан аталган Ўрта Осиёдаги давоми...

13:57 / 06.02.2017 12314