Грузиялик аёл Исломни қабул қилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

           Чет давлатга ишлагани кетган грузиялик аёл янги ватанлик бўлди. Бир неча йиллар ишлагач, Исмоил Миннет исмли мусулмон кишига турмушга чиқди ва Исломни қабул қилишга аҳд қилди. Муфтиятда бўлиб ўтган тантанали маросимдан сўнг 56 яшар Мария исмини Марямга ўзгартирди.

Шаҳодат калимасини қайтаргач, мусулмонликни янги қабул қилган аёл муфтий Басри Бекташ ва турмуш ўртоғига: «Аллоҳ ягонадир, мен Исломда тинчликни, хотиржамликни топдим. Алҳамдулиллаҳ, янги ҳаётни, бахтли ҳаётни бошлаяпман!» дея эътироф қилди.

«Исломни қабул қилишлик кишининг аввалги гуноҳларини ўчиради, худди онадан янги туғилган чақалоқдек ҳаётини янги саҳифадан бошлайди. Мана ҳозир диндаги синглимиз ўзининг Исломдаги илк қадамларини қўймоқда. Илоҳим, дунё-ю охиратда яхшиликларга муяссар бўлсин, Аллоҳ уни ҳақ йўлига тўғрилаб қўйсин. Янги муслимамиз Марямга бахт тилайман», деди муфтий.

Бир маромда ҳаёт кечирувчи ҳамқишлоқлари Марямга Ислом асослари-ю тўғри ибодат қилишни ўргатиб, шунингдек, дўстона қўшничилик муносабатларини кўрсатишмоқда. Турмуш ўртоғининг ёрдами билан Қуръон ва намоз ўқишни ўргана бошлади.

Манба:http://www.islamisemya.com/aktualno/aktualno/nashi-novosti/16565-priekhavshaya-na-zarabotki-gruzinka-prinyala-islam
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Ҳар бир мусулмон ўз жуфти билан бирга бўлгандан сўнг ўзларини ҳаром давоми...

17:08 / 16.10.2016 5835
embedhttpswww.youtube.comwatchvRlp07NX2Fykembed

14:28 / 07.04.2017 4657
Муборак Рамазон ойи кириши биланоқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 2018 йил учун закот, фитр ва давоми...

15:50 / 17.05.2018 4172
Баъзилар орасида араб диёрларида, умуман олганда Шарқда аёлларни оми ва жамият ишларида қолоқ, барча давоми...

23:57 / 29.08.2020 3615