Қуръон мусобақасининг аёл-қизлар ўртасидаги Республика босқичи ғолиби аниқланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун Тошкентда Қуръон мусобақаси Республика босқичининг аёл-қизлар ўртасидаги беллашувлари якунланди. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси бошчилигида ўтказилган муборак беллашув шу билан ўз ниҳоясига етди.

Ғолибаларни тақдирлаш маросимига Вазирлаш маҳкамаси қошидаги Дин ишлари қўмитаси раиси Жасур Акромов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раис ўринбосари Иброҳим ҳожи Инъомов ташриф буюрди.

Ҳақиқий Қуръон байрамига айланиб кетган якуний беллашув ғолибаларини аниқлаш ҳакамлар учун осон бўлмади, албатта. Аммо одилона қўйилган баллар уларнинг исмларини аниқлаб берди.

Марҳамат, қуйида Қуръон қироати бўйича Республика босқичи ғолибалари билан танишинг.

 

Рағбатлантирувчи мукофотлар

Энг ёш қория: Бувайхўжаева Хадича Одилжон қизи

Энг тажрибали қория: Ҳайитова Хосият Жўрақул қизи

Энг хушовоз қория: Жамилова Дилфуза Камолиддин қизи

Энг матонатли қория: Шакирова Нодирахон

АСОСИЙ СОВРИНЛАР

 

Тиловат йўналиши

18–25 ёш:

1-ўрин: Нажмиддинова Нозима

2-ўрин: Абдулаҳадова Муқаддам

3-ўрин: Мирзаева Мубинахон

26–40 ёш:

1-ўрин: Акрамова Оминахон

2-ўрин: Мўминова Мўътабар

3-ўрин: Аллаева Шохистахон

Ислом билим юртлари талабалари орасида:

1-ўрин: Сайдалиева Муфаззала

2-ўрин: Норхўжаева Нилуфар

3-ўрин: Ҳусанбоева Муслима

 

Ҳифз йўналиши

18–25 ёш:

1-ўрин: Абдулҳакимова Дилобар

2-ўрин: Мўйдинова Мубинабону

3-ўрин: Жуманова Гулжаҳон

 

26–40 ёш:

1-ўрин: Зоирова Нафиса

2-ўрин: Абдукаримова Нигорахон

3-ўрин: Масидиқова Ўғилой  

Ислом билим юртлари талабалари орасида:

2-ўрин: Фозилова Матлуба

3-ўрин: Саъдуллаева Моҳинур

Олий мукофот (Гран При): Нажмиддинова Робия

Ғолибаларга қимматбаҳо эсталик совғалари ва дипломлар топширилди. Олий мукофот ва биринчи ўрин соҳибаларига муборак умра зиёрати йўлланмалари берилди.

Барча иштирокчилар ва меҳмонлар, аввало, Юртбошимизга, сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятига, шунингдек, ҳокимият вакилликлари, ички ишлар ва соғлиқни сақлаш ходимларига, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Тошкент шаҳри Ёшлар маркази раҳбарларига, қолаверса, бу муборак ишга сафарбар этилган барча-барчага чин дилдан миннатдорчилик билдирдилар.

Қуръон қироати мусобақаси ўз ниҳоясига етди ва энди навбат ҳадислар беллашувига!

Хабарларни “muslimaat.uz” да кузатиб боринг.

“muslimaat.uz” 

Мавзуга оид мақолалар
Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим юрти томонидан 16 апрель куни мамлакатимизнинг келажаги бўлган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсон этиб давоми...

02:00 / 21.04.2019 470
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким Бомдод намозидан кейин оёғини йиққан ҳолида туриб, гапирмасдан олдин ўн давоми...

10:28 / 11.11.2017 8279
«Асрлар садоси» анъанавий маданият фестивали доирасида Бухоро вилоятининг Когон туманида қайта таъмирланган Биби Орифа мақбарасининг тантанали очилиш давоми...

07:36 / 14.12.2016 1423
Банда бир неъматга шукр қилишлиги учун Аллоҳга ҳамд айтиб, ўша неъматдан Аллоҳ таолонинг ризолиги йўлида фойдаланмоғи лозим бўлади. Шу билан бирга, баъзи давоми...

10:26 / 19.01.2017 2442