«muslimaat.uz» сайт раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ Россия Федерациясига илмий сафар уюштирди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  27 апрель 2018 йил санасида «muslimaat.uz» раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ Россия Федерациясига илмий сафар уюштирди. Одинахон Муҳаммад Содиқ Москва Ислом институтининг кундузги-сиртқи ва сиртқи бўлим декани Имамутдинова Зиля Агзамовна ҳамда кундузги бўлим декани Хабибуллина Гульфия Юнысовна томонидан учрашувга таклиф қилинди. 

Йиғилишга тўпланган институт раҳбарияти, ўқитувчилар, талабалар ва бошқа меҳмонлар Одинахон Муҳаммад Содиқ қизини хурсандчилик билан, қизғин ва чиройли ҳолда кутиб олишди. Учрашувда «muslimaat.uz» раҳбарига сўз берилди ва Одинахон Муҳаммад Содиқ аёл-қизларнинг таълими аҳамияти ҳақида маъруза қилди. Йиғилганлар маърузадан ўзларига фойда олганларини ва Қуръон қироатига катта қизиқишларини билдирдилар. Сўнг ўзаро савол-жавоблар бўлиб ўтди. Кейин учрашувга келганлар учун зиёфат дастурхони ёзилди. Дастурхон атрофида ҳам дилга яқин, самимий суҳбат бўлиб ўтди. Йиғилганлар мамнуният билан бундан сўнг ҳам ўзаро ҳамкорлик қилиб, Аллоҳ йўлида опа-сингил бўлиб қолиш истагини билдиришди.

«muslimaat.uz» 

Мавзуга оид мақолалар
  Ният бўлиши шарт. Закот тўғри бўлиб, закот ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт закот беришни ният давоми...

13:57 / 04.06.2017 3859
embedhttpswww.youtube.comwatchvu8Kv906xZdwembed

09:37 / 15.09.2016 4284
Исломий либослар IV халқаро конференцияси жорий йилнинг 1316 сентябрь кунлари Туркиянинг Истамбул шаҳрида давоми...

08:02 / 28.11.2016 6415
Онам эрта қарибди. Ҳа... жудаям эрта. Яқиндагина сочлари қопқора эдику Наҳот сезмаган бўлсам... Одамнинг сочи давоми...

21:00 / 03.09.2019 4662