Тошкент шаҳридаги Қуръон мусобақаси ўз якунига етди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жуда ҳам чиройли ўтган Қуръон мусобақасининг Тошкент шаҳри босқичи ҳозиргина ўз якунига етди. Ҳақиқий Қуръон байрамига айланиб кетган муборак беллашув ғолибаларини аниқлаш ҳакамлар учун осон бўлмади, албатта. Аммо одилона қўйилган баллар уларнинг исмларини аниқлаб берди.

Марҳамат, қуйида Қуръон қироати бўйича Тошкент шаҳри ғолибалари билан танишинг:

Ҳифз йўналиши бўйича (18-25 ёш):

1-ўрин: Мадинабону Раҳмонберди

2-ўрин: Ботирова Хадича Равшан қизи

26-40 ёш:

1-ўрин: Абдулҳакимова Дилобар

2-ўрин: Абдукаримова Нигорахон

Тиловат йўналиши бўйича (18-25 ёш):

1-ўрин: Мафтуна Эргашева

2-ўрин: Муслима Қудратова

3-ўрин: Ёқутхон Муҳаммадиева

26-40 ёш:

1-ўрин: Тешабоева Наргизахон

2-ўрин: Қодирова Мухлисахон

3-ўрин: Каримова Василахон

Ғолибаларга қимматбаҳо эсталик совғалари ва дипломлар топширилди ҳамда республика босқичидаги иштирокларига муваффақиятлар тиланди. Шунингдек, биринчи ўринни қўлга киритган ҳофиза қизларимиз “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртига ўқишга қабул қилинганлари эълон қилинди.  

“Қайноқ” хабарларни биз билан кузатиб боринг. Сабаби Тошкент Ислом институти ва “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти талабалари ўртасидаги беллашув ҳали олдинда.

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

“muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
   Аёл гўзаллик, садоқат ва меҳрмуҳаббат рамзи. Аёл бу, меҳрибон она, садоқатли умр йўлдош, оқибатли опа ё давоми...

08:36 / 14.02.2017 9353
embedhttpswww.youtube.comwatchvHNL9UDQy1UEembed

18:46 / 13.08.2018 5998
Мўминнинг қалбини оғритиш Каъбани вайрон қилиш билан баробар. Бир мўмин қалбини хушнуд этиш эса Каъбани давоми...

15:00 / 04.06.2018 13112
Албатта, шундай муборак ойда масжидларни руку ва сажда қилувчи намозхонлар билан тўлибтошиши ва Расулуллоҳ давоми...

21:59 / 07.03.2017 5383