Британия округ судяларидан бири Исломни қабул қилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Британия округ судяси турмуш-ҳаётидаги зўравонликлар, муаммолар ва уларга нисбатан исломий муносабатларни ўрганиш борасида кўп йиллар давомида иш олиб боргандан сўнг Исломни қабул қилди.

«Аллоҳга шукрларки, У менга назар қилди... У мени қайтиб келмас йўлдан қайтишимга имкон берди», дейди мусулмон бўлган Марилин Морнингтон. «Исламик буллетин»нинг ёзишича, 10 йилдан ортиқ йиллар мобайнида оилаларда, шунингдек, мусулмон оилаларда ҳам зўравонлик муаммолари, ушбу муаммоларни ўрганиш жараёнида китоблардан ва мусулмонлар билан бевосита мулоқотлар натижасида у Ислом ҳақида кўп нарсалар ўрганди. «Мен Ислом ҳақида, Пайғамбар Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида қанча ўрганган бўлсам, ушбу динга кириш иштиёқим шунчалик ўсди» деб ҳикоя қилади аёл. Унга, айниқса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилалари, аёллари ҳақида ва У кишининг сафдошлари ҳақида билиш жуда ёқди. Марилин Морнингтон оиладаги зўравонликлар ҳақида кўп ёзади. У «Турмушдаги Зўравонликларга Қарши Кураш бўйича Шимолий Гуруҳи (NORTH CIRCUIT DOMESTIK VIOLENCE)нинг раиси, ҳамда Полиция Хизмати Бошлиқлари Ассоциациясининг оиладаги зўравонликлар муаммолари координация гуруҳи хизматчиси ҳамдир. «Узоқ йиллик хизматдан сўнг менга динни тўғри танлаш аён бўлди«,– дейди у. «Ислам для всех»дан олинди. Муслима Робиъа тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpwww.youtube.comwatchvqswAkIyCI4embed Фарзандлар жаннат райҳонларидир 1қисм

15:08 / 06.02.2017 9873
Ижмо нуқтаи назари ва ихтилоф натижаси Юқорида зикр этилган далилларнинг натижаси шундай тўпланиши мумкин. давоми...

07:24 / 23.01.2017 4274
embedhttpswww.youtube.comwatchv8rg9fn6AcwQfeatureyoutu.beembed

15:40 / 08.01.2018 4141
embedhttpswww.youtube.comwatchvt82XDiNB41Efeatureyoutu.beembed

17:13 / 08.02.2018 6246