Испанияда паранжини таъқиқлаш бекор қилинди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Испаниянинг Олий суди Каталониянинг Лерида шаҳрида жамоат жойларида мусулмон аёлларнинг паранжида юришларини, шунингдек юзни ёпиб турадиган бош кийимларни таъқиқлашни бекор қилди.

Суд вакилларининг сўзига кўра, Европа ва Испан қонунчилигида жамоат жойларида юзни ёпадиган кийимларни таъқиқлаш қонун бўйича асосланган бўлиши керак. Лекин бундай қонун Испанияда ҳозирча йўқ. Бундан ташқари, судда қайд қилишларича, бундай таъқиқлаш шахснинг виждон эркинлиги ҳақидаги ҳуқуқини поймол қилади.

2010 йил Лерида шаҳри (Каталония) жамоат жойларида мусулмон хотин-қизларниг юзларини ёпадиган анъанавий кийим кийишларини маҳаллий ҳокимият томонидан таъқиқлаган биринчи испан шаҳри бўлди. Маҳаллий мусулмон жамоаси бу қарорни судда бекор қилинишига эришди.

2 март, «Ислам.ру»дан олинди.

Муслима Робиъа таржимаси.

Мавзуга оид мақолалар
 Ҳақ тўсилган эмас. Балки сен назардан тўсилгансан. Зотан, У Зотни бир нарса тўсса, албатта, уни беркитган давоми...

15:07 / 27.02.2018 4978
Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан 30 март душанба куни эрталаб мажлис  марҳум Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон давоми...

09:58 / 05.02.2017 5111
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Муҳтарама сайтимиз давоми...

07:22 / 09.02.2017 4404
embedhttpswww.youtube.comwatchvljMnwLUe3ikfeatureyoutu.beembed

04:15 / 21.08.2018 9373