3 ой мобайнида 1,6 миллион киши Умра зиёратида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаж маросимини ташкил қилиш ишлари бўйича вазир Бандар ибн Муҳаммад Ҳажар маълум қилишича, умра зиёрати учун Маккага келувчиларнинг бу йилги сони анча ўсган. Ўтган 3 ой мобайнида умра зиёратчилари сони 1,6 миллионга етган, деб хабар беради «Ислам для всех».

Вазирликнинг башорат қилишига қараганда, зиёратчиларнингумра сафари кўпроқ Рамазон ойига тўғри келади ва уларнинг аксар қисмини Покистонлик ва Жазоирликлар ташкил қилади. Вазирликнинг тахминига кўра, 2013 йил Саудия Арабистонига диний мақсадда келувчилар сони 6 миллиондан ортиқ бўлади.

Ҳар йили умра зиёратчилари сони 10% -20% га ошиб бормоқда. Муҳаммад Ҳажарнинг таъкидлашича, Каъбанинг атрофидаги майдонни кенгайтириш ишлари зиёратчилар сонига таъсир қилмайди.

«islam.ru» сайтидан Муслима Робиъа таржима қилди.

Мавзуга оид мақолалар
Буюк Британияда 20 ёшли талаба София Хафижи мусиқасиз нашидаларга ихтисослашган илк овоз ёзиш студиясини давоми...

11:31 / 28.01.2019 4053
Расулуллоҳга... Рисолат мулкида энг яхши гултож, Жаҳонни зулматдан ёритган сирож, Нажотга топилмай давоми...

07:22 / 27.02.2017 6335
 Кеча 21 июль 2018 йил санасида Россия Федерациясида Россия мигрантлари ижтимоий ташкилотларнинг ўрни ва давоми...

19:39 / 22.07.2018 3668