Бутийга бағишланган илмий конференциянинг биринчи кунидан репортаж
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан 30 март душанба куни эрталаб мажлис  марҳум Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий ҳамда ватанда шаҳид бўлганларнинг руҳи покларига Қуръон Карим тиловати қилиниб, Сурия мадҳияси билан бошланди.

Сўнгра келган меҳмон ва қатнашчиларнинг мавқеларига кўра чиқишлари бўлди. Улардан Шайх Шариф ал-Соваф, Шайх Хуссом Фарфур, доктор Муҳаммад Тавфиқ Рамазон, Олий Таълим Вазири ҳурматли муфтий жаноблари,  ҳамда Вақф Ишлари вазирининг сўзлари тингланди.

Бу орада  ўша Айман масжидида имом Бутийнинг суҳбатида иштирок этиб, содир бўлган мудҳиш воқеадан азият чеккан тўртта гувоҳларнинг ҳам шаҳодатлари  эшитилди.  Кечга бориб, Бутий раҳматуллоҳи алайҳининг илм маърифатлари тўғрисида биринчи мажлис бўлиб ўтди. Бу ҳақда собиқ шариат факультетининг декани доктор Саййид ал-Лиххом, собиқ шариат факультетининг раиси Улумул Қуръон бўлими раиси Нассор Нассор, Ақоид ва Динлар бўлими раиси Аҳмад Забибий, мажлис раҳбари Шайх Хуссом Фарфурлар ҳам гапириб ўтдилар.

 Мажлис Париждаги Ад-Даъва масжиди раҳбари доктор Ал-Арабий Киштотнинг видео тасмага ёзиб олинган сўзини тинглаш билан ниҳоясига етди.

Интернетдан Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
6. Қадарга иймон. Иймон арконларининг энг муҳимларидан бири яхшию ёмон қадарни Аллоҳ таолодан деб билишдир. давоми...

11:01 / 02.05.2017 4162
embedhttpswww.youtube.comwatchvljMnwLUe3ikfeatureyoutu.beembed

04:15 / 21.08.2018 8908
Тозалик  барчамиз учун муҳим ўринда туради. Озодалигимизга ҳаммамиз эътиборли бўламиз. Аммо шундай давоми...

06:32 / 12.12.2016 6686
Саломатлик дарсларини сиз, азизларга сайтимиз орқали бериб боришни маъкул кўрдик. Агар сиз давомли равишда давоми...

18:32 / 25.12.2016 8483