Аёллар фиқҳи «Ғусл»ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғусл ҳақида

«Ғусл» сўзи луғатда «Бирор нарсанинг устидан сув оқизиш» деган маънони англатади. Шариатда эса «Аллоҳ таолога қурбат ниятида баданнинг ҳаммасига сув оқизишга» айтилади.

Ғуслнинг шариатимизда вожиб қилинишининг ҳикматлари кўп. Аввало, у – ибодат, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун зарур нарса. Иккинчидан, поклик, озодалик ва соғлик учун ўта муҳим омил. Қолаверса, у ғуслни вожиб қилувчи нарсалар туфайли инсон вужудида пайдо бўладиган баъзи нопокликларни кетказади, маний кетиши билан жисм йўқотган нарсаларни қайта тиклайди. Жинсий яқинлик ва эҳтиломдан кейин ғусл қилган одамда қон юриши яхшиланади ва унинг тетиклиги тикланади. Шунингдек, ният билан қилинган ғусл туфайли гуноҳлар ҳам ювилади.

قَالَ اللهُ تَعَالَى:  وَإِن كُنتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُواْ

Аллоҳ таоло:

«Агар жунуб бўлсангиз, покланинг», деган. (Моида сураси, 6-оят)

 

وَقَالَ:  وَأَنتُمْ سُكَارَى حَتَّىَ تَعْلَمُواْ مَا تَقُولُونَ وَلاَ جُنُبًا إِلاَّ عَابِرِي سَبِيلٍ حَتَّىَ تَغْتَسِلُواْ

Ва яна:                                                                                    

«Ва жунуб ҳолингизда, то ғусл қилмагунингизча (масжидда турманг) фақат йўлдан ўтсангиз, майли», деган (Нисо сураси, 43-оят)

«Жунуб» сўзи луғатда «четда турувчи» деган маънони англатади. Шариатда эса жинсий яқинлик, уйқуда булғаниш ва бошқа сабабларга кўра маний чиқариб, ғусл вожиб бўлган шахсга нисбатан айтилади. Ғусл вожиб бўлган одам намоздан, Қуръондан, масжиддан ва шариат кўрсатган бошқа нарсалардан четда бўлгани учун ҳам «жунуб» номини олган.

Ғусл Қуръони Карим муолажа қилган масала эканини, бу мавзудаги ҳадислар Қуръонда ғусл ҳақида келган оятларнинг шарҳи эканини англатиш учун аввало оятлар зикр қилинмоқда. Биринчи оятда жунуб бўлган одамнинг покланиши, яъни ғусл қилиши вожиблиги таъкидланмоқда. Иккинчи оятда эса жунуб бўлган одам ғусл қилмагунча масжидга кира олмаслиги, унда турмаслиги, фақат ғусл учун ўтишга бошқа йўл бўлмаса, масжид орқали ўтиши мумкинлиги ҳақида сўз бормоқда. Демак, жунублик кишининг баъзи  нарсалардан четда туришига сабаб бўлар экан.

САВОЛ: Ғусл неча қисмга бўлинади?

ЖАВОБ: Тўрт қисмга

1.    Фарз – жанобат, ҳайз, нифосдан ғусл қилиш каби.

2.    Вожиб – маййитни ювиш каби, аксар уламолар фарзи кифоя дейдилар.

3.    Суннат – тўрт ўринда: жумъа, арафотда туриш, икки ҳайит, эҳромга кириш учун ғусл қилиш.

4.    Мустаҳаб – жунуб бўлмаган кофир мусулмон бўлса, ғусл қилиши, балоғатга етмаган бола мусулмон бўлса, балоғатга етмаган ўғил-қизлар ёшлари эътиборидан, яъни 15 ёшга кирганлари туфайли балоғатга етганликка ҳукм қилинса, ғусл қилиниши каби. Ўликни ювганга, мажнун, беҳуш, мастлар ҳушига келганда, ёмғир сўраш учун ўқиладиган намоздан аввал, гуноҳдан тавба қилувчига, ҳожат намозини ўқишдан аввал, сафардан қайтувчига, улуғларни мажлисиги боришдан аввал ғусл қилишга ўхшаш.

САВОЛ: Ғуслнинг фарзлари нечта?

ЖАВОБ: Ғуслнинг фарзлари учта бўлиб:
  1. Оғиз ичкарисини тўлиқ ювиш;
  2. Бурунни юмшоқ жойигача сув олиш;
  3. Бутун баданига бир бор сув етказиш;
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 27 ноябрь куни Имом Бухорий номли Тошкент Ислом Институтида Рабиъул аввал ойи муносабати билан давоми...

14:32 / 27.11.2019 2043
Муҳтарама синглим Кўряпманки, ҳаётда аксар кишилар тирикчилик ғами билан юрибди. Пул топиш ғамида ўз давоми...

07:58 / 03.04.2019 2939
 Мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари ва уни олдини олишнинг бугунги кундаги аҳамияти          Ҳозирги давоми...

14:59 / 17.03.2017 3065
Талоқ масаласининг бугунги кундаги долзарблиги Талоқ масаласи ҳар бир киши, оила, жамият ва давлат, бутун давоми...

12:36 / 13.03.2018 3384