Ҳижоблар дизайнери Нью-Йоркдаги Мода ҳафталигининг кашфиёти бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳижоблар дизайнери Нью-Йоркдаги Мода ҳафталигининг кашфиёти бўлди

Индонезиялик Анниса хоним Ҳасибуаннинг либослар мажмуаси Нью-Йоркда бўлиб ўтган Мода ҳафталигининг чинакам кашфиёти, энг ёрқин янгилиги бўлди. У яратган кўркам, муҳташам, каштаси қўлда тикилган ҳижоблар мажмуасига томошабинлар ҳам, мода экспертлари ҳам юксак баҳо беришди. Ҳакамлар ҳайъати ва ҳафталик меҳмонлари индонезиялик дизайнерни тик туриб, қарсаклар билан олқишладилар. «Куз-қиш-2017» мажмуасига кундалик кийимлар ҳам, оқшом либослари ҳам киритилган эди. Мажмуани саҳнада 24 нафар узун либос кийган қизлар намойиш қилишди. Бу либосларнинг ҳар бири қўл ва бўйинни ўраб турадиган рўмол ва ёпинчиқлар билан тўлдирилган эди.

Манба: «islam.ru»

 
Мавзуга оид мақолалар
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар Сиз ҳам унга давоми...

12:18 / 24.12.2018 5803
  Бир деҳқон даласига маккажўхори экар эди. У ерга ҳар қандай уруғни ҳам экавермас, балки фақат олий навли, давоми...

11:58 / 06.10.2018 5278
НьюЙорклик мусулмонлар, христиан ва яҳудий оилаларнинг болалари билан тенг ҳуқуққа эга бўлишга давоми...

15:54 / 24.01.2017 3784
Ассалому алайкум «muslimaat.uz» сайтида ўз хизматларини бекаму кўст адо этиб, фаолият юритиб келаётган мўмина, давоми...

11:39 / 08.04.2019 5192