Таҳорат боби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Тик туриб таҳорат қилса бўладими?

Жавоб:

الجلوس في مكان مرتفع تحرزا عن الغسالة واستقبال القبلة

«Ишлатилган сувнинг сачрашидан сақланиш учун баландроқ жойга ўтириб олиш ва қиблага юзланиш таҳоратнинг одобларидандир» (Мароқил фалоҳ). Ўтириб таҳорат қилишнинг имкони бўлмаса, тик туриб таҳорат олишнинг зарари йўқ.

Савол: Тиш қўйдирган кишиларнинг ғусл ва таҳорати қандай бўлади?

Жавоб: Тишлар икки қисмга бўлинади: тишлар устидан қопланган тишлар ҳамда баъзида солиб, баъзида олиб юриладиган тишлар. Биринчи қисмдаги тишлар аслий тишларнинг ҳукмида бўлиб, бошқа тишлар каби устига сув етказиш билан таҳорат ва ғусл жоиз бўлади. Қоплама остидаги асл тишларга сув етиши шарт эмас. Иккинчи қисм тишлар эса аслий тишлар ҳукмида бўлмайди. Шунинг учун таҳоратда суннатни адо этиш учун, ғуслда эса фарзни адо этиш учун олинадиган тишларни олиб туриб, остига сув етказилади («Жадид фиқҳий масоил»).

Савол: Таҳорат қилган киши тирноқ, соч ва мўйлабини олса, қайтадан таҳорат қиладими ёки ўша жойларга сув етказиб оладими?

Жавоб:

لَوْ حَلَقَ الْحَاجِبَ وَالشَّارِبَ أَوْ مَسَحَ رَأْسَهُ ثُمَّ حَلَقَ أَوْ قَلَّمَ أَظَافِيرَهُ لَا تَلْزَمُهُ الْإِعَادَةُ.

«Агар киши қошини, мўйлабини олса ёки масҳ тортиб, сўнг сочини олдирса ёки тирноқларини олса, қайта таҳорат олиш ҳам ва ўша жойларга сув етказиш ҳам вожиб эмас» («Фатвои ҳиндия»).

   
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаммамизга маълумки, болаларнинг таълим жараёни ниҳоятда муҳим саналади. Уларнинг ҳар томонлама ўқишга давоми...

10:21 / 25.02.2018 4997
  Олтинчи насиҳат Рамазон саховат ва эҳсон ойидир Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни садақа давоми...

10:24 / 07.03.2017 5267
Тинибтинчимас муслима юксак унвонга сазовор бўлди АҚШнинг Калифорния штати ҳукумати аҳолига Ислом давоми...

12:53 / 10.03.2017 5285
Турк тилидан Умида АДИЗОВА таржимаси Жунайд СУАВИ Чақалоғимни кўришим мумкинми илк маротаба фарзанд давоми...

10:53 / 05.08.2018 3829