Намоз адо этилувчи уй – фаришталар маскани
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намоз адо этилувчи уй фаришталар маскани

Савол: Намозни тарк этишнинг зарари нималардан иборат?

Жавоб: Намоз ўқишликни тарк этганлар бу дунё ва охиратда катта йўқотиш ва зиён кўрувчилардан бўладилар. Ҳадисларнинг бирида марҳамат қилинишича, инсондан сўралувчи биринчи амал – бу намоздир. Намози дуруст бўлса, кейинги савол-жавоблар у учун енгил бўлади ва бундай одамга мурувват кўрсатилади.

Агар инсон намозни адо этмаган бўлса, унинг савол-жавоби жуда оғир кечиб, охир-оқибат ҳалок бўлади.

Шунинг учун ҳам диний савияси юқори одамлар намозни заррача бўлса-да, камчиликларсиз адо этишга уринадилар. Агар улар намозни қазо қилиб қўйсалар, тезда қолдирилган намозни ўқиб, Парвардигорлари ҳузурига қарзсиз боришга интиладилар.

«Танбеҳул ғофилин» китобининг намозни тарк этишнинг зиёнларига бағишланган бобида қуйидаги ҳикоя келтирилади:

Бир куни  ёмон, ёвуз бир инсон шайтонни учратибди ва ундан сўрабди: «Ҳой Иблис! Сенга ўхшашлигим учун нима иш қилишим керак?» Иблис жавоб берибди: «Шу кунга қадар ҳеч ким менга ўхшашликни истамаган эди. Агар сен менга ўхшашликка қарор қилган бўлсанг, унда, аввало, икки нарсани тарк этишинг керак:  булардан биринчиси – намоз, иккинчиси – шаҳодат калимаси».

Бошқа бир ривоятда бундай дейилади: «Дунё бўйлаб кезиб юрувчи фаришталар инсонлар яшайдиган уйнинг эшиги олдида шайтонлар билан учрашадилар ва уйга кириш борасида баҳслашиб қоладилар. Фаришталар: «Бу уйга биз кирамиз, шайтонларнинг бу ерда қиладиган ишлари йўқ», дейдилар. Шайтонлар: «Йўқ, бу уйга биз кирамиз, бу фаришталар маскани эмас», деб жавоб қайтарадилар. Баҳс давом этаётган бир пайтда азон товуши эшитилиб, мунозара тўхтайди. Агар азон билан бирга бу уйда намоз ўқишга тайёргарлик бошланса, унга фаришталар киради, шайтонлар эса ҳафсалалари пир бўлиб нари кетадилар. Аммо уйда намозга тайёргарлик бўлмаса, хонадон соҳиблари орасида намозни адо этувчи топилмаса, у ҳолда уйга шайтонлар кириб, фаришталар қайтиб кетадилар».

Шунинг учун ҳам ота-боболаримиз: «Намоз ўқилмайдиган уй – шайтоннинг бошпанаси, намоз қоим қилинувчи уй эса фаришталар маскани», деб бежиз айтмаганлар.

интернет материаллари асосида тайёрланди

 
Мавзуга оид мақолалар
Биз қанчадан қанча вақтимизни зое қилишимизни билиш учун салафи солиҳнинг вақтни тежашга бўлган давоми...

10:49 / 01.02.2017 6442
199495 йиллар Бошланғич синф ўқувчиси эдим. Отаонамнинг кўзлари ожиз. Улар ногиронлик нафақасини олишарди. давоми...

21:00 / 10.12.2019 6885
Юрак хасталиклари давоси. Буйрак хасталиклари давоси. Бош оғриғини даволаш. Жигар хасталикларини давоми...

14:28 / 24.11.2016 35717
Невара бобосидан сўради Бобожон, сиз ёшлигингизда қандай яшагансиз.. телевизор йўқ телефон йўқ интернет йўқ давоми...

22:36 / 30.12.2022 3269