ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУРЪОНИ КАРИМ ҚИРОАТИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛАДИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ЭЪЛОН!

ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУРЪОНИ КАРИМ ҚИРОАТИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛАДИ

Азиз муслималар! Юртимизда муҳтарам Президентимиз бошчилигида давлатимиз мустаҳкамлиги, халқимиз равнақи, динимиз тараққиёти йўлида жуда катта ислоҳотлар амал оширилаётганига барчамиз гувоҳ бўлиб, бундан беҳад шодланиб турибмиз. Зеро, ушбу ислоҳотлар натижасида мўмин-мусулмонлар, хусусан, биз муслималар учун жуда кўп имкониятлар яратилаётгани алоҳида эътирофга лойиқдир. Бугун ана шундай улкан имкониятлардан бири ҳақида эълон қилмоқдамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноблари 2017 йил 1 сентябрда “Ҳазрати Имом” мажмуасида давлат, жамоат ва диний соҳа ходимлари билан ўтган учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази биргаликда Республикада оммавий суратда ва турли босқичларда Қуръон қироати мусобақаларини ўтказиш бўйича топшириқ берган эди. Ушбу топшириқнинг ижроси юзасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тарафидан 2017 йил 29 ноябрда 01А/131-сонли буйруқ чиқарилди. Унга кўра, 2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда кенг кўламли Қуръон мусобақаси ўтказилади.

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу Қуръон мусобақасида ЎМИ тасарруфидаги диний таълим муассасалари  ва Тошкент ислом университети талабаларидан ташқари, масжидлардаги имом-хатиблар, имом ноиблари ҳамда Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган 18‒40 ёшдаги барча фуқароларимиз иштирок этишлари мумкин. Мусобақада иштирок этишда эркак-аёллар тенг ҳуқуқлидир. Аёллар учун шариат талабларига кўра алоҳида шарт-шароитлар ва ҳакамлар ҳайъати тақдим этилади (яъни аёллар ҳакамлик қиладилар). Муслима опа-сингилларимизни ушбу имкониятдан ўринли ва самарали фойдаланишга, мусобақада қатнашиш учун ҳеч бир қўрқув, истиҳола ва тортинишларсиз рўйхатдан ўтишга ва танловда иштирок этишга чорлаб қоламиз.

Мусобақа икки йўналиш бўйича боради: ҳифз ва тиловат. Ҳифз йўналишида Қуръони Каримни тўла ёд олган қори ва қориялар, тиловат йўналишида эса Қуръонни гўзал тарзда, равон тиловат қила оладиган фуқаролар иштирок этади.

Иштирокчилар ёшга кўра иккига тақсимланади:

18‒25 ёшдаги иштирокчилар;

25‒40 ёшдаги иштирокчилар.

Мусобақанинг туман (шаҳар) ва вилоят босқичлари, шунингдек, мазкур ўқув юртларидаги саралаш босқичи 2018 йилнинг бошидан март ойига қадар ҳамда буларнинг барчаси учун республика босқичи 2018 йил апрель ойида ўтказилиши режалаштирилган.

Мусобақанинг биринчи босқичи вилоятлардаги бош шаҳар ва марказий туманларда бўлиб ўтади. Иштирокчилар яшаш рўйхатида қайдланган жойдан рўйхатдан ўтади. Рўйхатга олиш 2018 йилнинг 4 январидан бошлаб 13 январигача давом этади. Қуръон мусобақасида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари тавсия этилади (Шу ўринда ҳар бир имом ўзи ишлаб турган шаҳар ё туманда қайси манзил ва рақамга мурожаат қилиниши кераклигини айтади).

Биринчи босқич ғолиблари вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. Вилоятда биринчиликни қўлга киритганлар республика босқичига йўлланма олади. Ғолибларга қимматбаҳо совғалар берилади.

Азиз муслима опа-сингиллар! Давлатимиз раҳбарининг чақириқларига лаббай деб жавоб бериб, ушбу Қуръон мусобақасида фаол қатнашайлик. Қория ва ҳофиза аёлларимизни мусобақага жалб қилишда ҳам жонбозлик кўрсатайлик.

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим «Етимларни то никоҳёшига етгунларича синаб туринглар. Агар уларнинг эсҳуши давоми...

11:26 / 29.11.2016 3501
embedhttpswww.youtube.comwatchv3PSgJRGVZGAembed

14:46 / 31.01.2017 6804
Андижонда Қуръон қироати мусобақаси биринчи босқичи 2018 йил 3 феврал куни якунига етди. Мазкур вилоятда давоми...

11:39 / 04.02.2018 3361
Бир неча кун аввал бир толибамизнинг никоҳ тўйи муносабати билан Қашқадарёга бордик. Ҳали кўрилмаган давоми...

06:32 / 26.01.2017 4799