Таомнинг баракоти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Аюб Ансорий розияллоҳу анҳу бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир даврада ўтириб таом едилар. Овқат аввалига ниҳоятда кўп, баракотли, кўпчилик тўядиган бўлиб кўринди. Бироқ охирига бориб баракаси қочди. Саҳобалар бу ҳолатнинг сабабини сўрадилар.

«Бизлар емоқни бошлаганда, Аллоҳ номини эсга олдик, «Бисмиллаҳ», дедик. Аммо кейин келган одам «Бисмиллаҳ» демасдан таом емоққа киришди ва шу боис шайтон у билан баробар овқат ейишга ўтирди. Шунинг учун таомдан барака қочди», дедилар. Инчунун, шайтони лаъин ҳар жойда ҳозирдир, ҳар қачон инсонга душманчилик забтини ўтказиш пайидадир. Аллоҳнинг номи тилга олиниши билан қочади. Шу сабаб таом ейишни бошлаганда «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим» деб айтиш таомга барака беради. Уламолар фикрича , «Бисмиллаҳ»ни овоз чиқариб айтилса, яхши. Чунки хотирасидан кўтарилганлар эслаб такрорлайди. Агар «Билмиллаҳ»ни айтиш эсдан чиқиб, таом яримлаганда эсига келса , «Аввал ва охири учун бисмиллаҳ» десин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан суннат ўлароқ мерос қолган бу низом таомга барака бергай, иншааллоҳ.

Мусулмонлар тақвим китобидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Ислом келишидан аввал арабларда аёл зотига энг қадри паст мавжудотлардан бири сифатида қаралар эди. Улар давоми...

06:49 / 12.12.2016 4194
Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини бедор ўтказиш.Ғусл қилиш. Энг яхши, янги ёки тоза давоми...

15:13 / 28.06.2023 2173
Саудиядаги Англиянинг мухтор элчиси Саймон Коллинз, Исломни қабул қилгач, рафиқаси билан ҳаж амалини давоми...

13:53 / 14.03.2017 4890