Исломдаги илк мударриса
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исми

Шифа бинти Абдуллоҳ бин Абд Шамс бин Халаф бин Шадад ал-Қурашияҳ ал-Адавияҳ маккалик бўлган. Ривоят қилинишича, асл исмлари Лайло, куняси эса Умму Сулаймон бўлган. Лекин кейинчалик Аллоҳнинг изни билан беморларни даволагани учун Шифо деб ном олган. Илк ҳаёти Шифо бинти Абдуллоҳ Абу Ҳайсама бин Ҳузайфа бин Амир ал-Қураший ал-Адавийга турмушга чиқди ва Исломни Маккадаги илк босқичдаёқ қабул қилди. У бошқа илк мусулмонлар сингари қурайшликлар томонидан бўлган тазйиқларга матонат билан сабр қилди. Бу Аллоҳ таоло мусулмонларга Маккадан Мадинага ҳижрат қилишга изн бергунча давом этди ва Шифо бошқа мусулмонлар билан Мадинага йўл олди. Мударриса Шифо бинти Абдуллоҳ жоҳилият даврида ўқиш ва ёзишни биладиган кам сонли кишилардан бири бўлиб, Аллоҳ таоло у кишини ўткир фаҳм ва фойдали илм билан сийлаган эди. Шу билан бирга у киши жоҳилият даврида ҳам дам солишга моҳир бўлган. Ислом келгач эса, буни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан рухсат олмагунча, руқия қилишни тарк қилди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзлари билган дуоларни айтиб бергач, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Шифога изн бердилар. Шундан сўнг Шифо дам солишда давом этди. Кейинчалик эса буни Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳога ўргатди. Ҳадисда ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирганида, Шифо бинти Абдуллоҳ ҳам ўша ерда эди. Шунда у Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Шифога Ҳафса онамизга худди ёзишни ўргатгани каби дам солишни ҳам ўргатишини айтадилар. Шифо бинти Абдуллоҳ Аллоҳ розилиги йўлида бошқа аёлларга ҳам ўқиш ва ёзишни ўргатдилар ва Ислом тарихида биринчи муслима мударриса бўлиб қолдилар. Эҳтиром Шифо бинти Абдуллоҳнинг ҳаёти манбаларда кам зикр қилинган. Ибн Ҳажар «Ал Исоба»да у кишини ақлли ва ўткир зеҳнли аёл деб таърифлайди. Юқорида зикр қилинган Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳо билан бўлган воқеа у кишининг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳисаллом ҳузурларидаги юксак эътирофини билдиради. Ривоят қилинишича, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Шифо бинти Абдуллоҳга ишонч билдирган. Ҳаттоки, тижорат жойларида ҳам баъзи масалаларга масъул қилган. Ҳадис ривояти Шифо бинти Абдуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Умар ибн Хаттобдан ҳадис ривоят қилган. У кишидан эса ўғли Сулаймон ибн Абу Ҳайсама ва набиралари ривоят қилган. Бухорий унинг ривоятини «Китобул Адаб» ва «Китаб Афъолил Ибаад»да зикр қилган, шунингдек, Абу Довуд ва Насоий ҳам ўз китобларига киритган. Вафоти Шифо бинти Абдуллоҳ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврида 20-ҳижрий санада вафот этди. Аллоҳ таоло у кишини уммат учун қилган хизматларини муносиб мукофотласин!

«examiner.com» сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Тарқалиш ҳудудини аниқ билмайманку, жуда кўп ўзбек оилаларида ўғил бола тили чиққани ҳамон сўкинишга махсус давоми...

19:30 / 14.10.2016 3963
ҲАЖДА МАН ҚИЛИНГАН АМАЛЛАР Эҳромга киргач, аёли билан жинсий яқинлик қилишдан, ёмон сўз айтишдан, гуноҳ давоми...

19:16 / 02.12.2016 3695
Шайх Солиҳ Муғомисий ҳафизаҳуллоҳ айтадиquotБир куни очиқ юрак жарроҳлик амалиётини бошимдан ўтказдим. давоми...

19:03 / 24.03.2023 2105