АЁЛ БЎЛИБ ТУҒИЛИШ ҚЎРҚИНЧЛИ БЎЛГАН МАМЛАКАТЛАР ЎНТАЛИГИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Европалик аёл ўзига ишонган, шахсий даромадга эга бўлган, зиёли, дўконлар, гўзаллик салонлари, фитнес-клубларга боришни канда қилмайдиган аёл тимсолидир. Аммо  сайёрамиздаги аёлларнинг тенг ярми ҳали ҳам таҳқирланиш, зўрланиш, калтакланишга дучор бўляптилар. Қуйида мутахассисларнинг хулосаси бўйича аёлларнинг яшаш шароити ўта даҳшатли бўлган ўнта мамлакат рўйхатини келтириб ўтамиз:

Гватемала: оилада аёлларга нисбатан куч ишлатиш, зўрлаш турмушдаги одатий ҳол  ҳисобланади

Ироқ: аёллар учун шаҳвоният дўзахидир. Бу ерда «Ислом давлати» жанговарлари шаҳвоний жиҳодни амалга киритганлар, яъни  ёш аёлларнинг аскарларга жинсий хизмат кўрсатиши. Ўтган йилнинг охирларида бу каби хизмат кўрсатишдан бош тортган икки юздан ортиқ аёл қатл қилинган.

Покистон: 90% аёл ўз оиласида зулмга учрайди. Ачинарлиси, уларнинг хуқуқларини ҳимоя қилувчи ҳеч қандай қонуннинг йўқлигидир. Айрим ерларда эса эрларининг қилган жинояти учун жазо сифатида аёллар жавобгарликка тортиладилар.

Чад: аёлларнинг ҳеч қандай ҳақ-хуқуқлари йўқ. Уларни 10-12 ёшда узатиб юборишади.

Афғонистон: аёллар умрларининиг ўртача давомийлиги 45 ёшни ташкил этади. Уларнинг асосий қисми хат-саводи йўқ, 85% эса фарзандларини тиббий ёрдамсиз дунёга келтиришга мажбур. Афғонистон туғиш жараёнида ўлим даражаси юқори бўлган мамлакатлардан биридир.

Конго: демократик республикасининг шарқий қисмида аёллар уруш туфайли олдинги қаторларда туриб, жанг қилишга мажбур. Улар босқин пайтларида ҳалок бўладилар, асирга олинганлари эса зўрланадилар. Эрларининг рухсатисиз битта ҳам ҳужжатга қўл қўйишлари мумкин эмас.

Судан: ҳокимият хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимояловчи қонунларни қабул қилиш ҳаракатида, лекин ҳамон натижалар йўқ. Охирги 10 йил ичида миллиондан ортиқ аёл ўғирлаб кетилган, қийноқларга дучор этилган ва ўлдирилган.

Мали: ҳали ҳам амалда аёлларни хатна қилиш қўлланади.

Сомали: фуқаролар уруши туфайли 90% дан ортиқ қиз 10-12 ёшида, айрим ҳолларда ундан ҳам эрта зўрланиш натижасида номусини йўқотади. Тиббий муассасаларда фақат 7% аёлнинг кўзи ёрийди.

Ҳиндистон: 70% аёл ўз оиласида тазйиққа учрайди. Тахминан, ҳар ярим соатда ҳинд аёлининг номусига тажовуз қилинади. У ерда аёлларга талаб катта бўлгани учун одам савдоси ҳам учраб туради,. Қизларнинг деярли ярми 18 ёшгача турмушга чиқадилар.

манба: nat-geo.ru

Мавзуга оид мақолалар
 Ҳоли кўзингни очмайдиган ва мақоли сени Аллоҳга далолат қилмайдиган кимсани соҳиб тутма Суҳбат  сўзининг давоми...

10:14 / 23.04.2018 5428
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим 1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон таваллуд топганлар А 521милодий давоми...

15:17 / 09.12.2016 5288
Идда ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Бу вақт ичида ишлаш мумкинми ёки уйда ўтириш керакми Идда сўзи давоми...

08:33 / 25.10.2016 8153
Бугун Маккаи Мукаррамадаги сўнгги кунимиз. Аллоҳнинг Байтидаги сўнгги намозга mdash бомдодга чиқдик. давоми...

08:30 / 27.11.2022 3646